Ҳакимов Охунжон

Охунжон Ҳакимов ижоднинг қутлуғ даргоҳига 50-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида кириб келди.

Шундан буён унинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари ва бир қатор қиссалари яратилди.

У «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

2006 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди.

Охунжон Ҳакимов 1934 йилнинг 20 февралида Фарғона вилоятининг Лоғон қишлоғида дунёга келган.

Ўрта мактабдан сўнг Фарғона Давлат педагогика институтини тугатган.

Вилоят ва республика марказий газеталарида, «Меҳнат ва турмуш» журналида фаолият кўрсатган.

Охунжон Ҳакимов лирик шоир сифатида адабиётимиз ривожи йўлида хизмат қилиб келмоқда.

У қайси мавзуда, қайси жанрда, қайси вазнда асар яратмасин, ҳамиша одамларнинг бахт-саодати, имони, маънавият ҳақида ўз қарашларини олға суради.

Шоирнинг «Илҳом водийси», «Фарғона рубоийси», «Ватан қасидаси», «Лирика», «Достонлар», «Кўзларингни ўзи қора», «Қизлар хаёл сурсалар» каби шеърий гулдасталари қўлдан-қўлга ўтиб, ўқилиб келади.

Унинг «Муҳаббатни кўзлардан изланг» (1996) номли шеърий мажмуаси эса маълум маънода сайланма ҳамдир.

Охунжон Ҳакимовнинг ҳазил-мутойибалари ҳам ажойиб.

Уларда ўша водий қизиқчилиги, аскиячилиги анъаналари янгидан туғилган, жонлангандай бўлади.

Бу жиҳатдан шоирнинг «Яшасин, довдирлар», «Яша, сўрғич», «Қатиқхўр», «Қадр», «Хотинимнинг муовини» каби ҳикоялари эътиборга лойиқ. Ҳозир шоир истиқлол ва унинг самараси, имонли, эътиқодли замондошлари ҳақида лиро-эпик асарлар ёзмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: Ҳакимов Охунжон ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты