Совет бастакори ва дирижёри. Ўзбекистон халқ артисти (1939) Толибжон Содиқов 1907 йил Тошкентда туғилган. Моҳир дирижёр бўлган, ўнлаб хор жўрлигидаги асарлар, қўшиқ ва романслар матнини ёзган. Шунингдек, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистонда тинчлик сақлаш қўмитасининг шарафли аъзоси бўлган.
1928 йил Самарқанд мусиқа ва хореография институтига ўқишга киради. Хожа Абдулазиз Абдурасулов, Бобохонов, Ю. Ражабий, Ота Жалолиддин Назиров, Хожа Абдураҳмон Умаров, Н. Н. Миронорлар унинг ўқитувчилари бўлишган.
Бу ерда у миллий халқ қўшиқлари, мусиқа чолғу асбоблари ва Шошмақом билан танишади ва 1920-йиллар мусиқий асарлари билан конcертларда тез-тез иштирок этган, мусиқа адабиётининг ҳаваскорлари тўгарагини бошқарган, мусиқий асбобларда чалишни ўргатган.
1928 – 1930 йиллар Самарқанд мусиқали драма театрида ишлаб, С. Абдулланинг “Боғбон қиз” саҳна асарига мусиқа басталайди. 1930 – 1932 йиллар Ҳамза номидаги мусиқали драма театрини бошқаради ва К. Яшиннинг “Ёндирамиз” номли саҳна асарига мусиқа басталайди. 1933 йил у Ўзбек мусиқали драма театрида дирижёрлик фаолиятини бошлайди, кейинроқ, А. Навоий номидаги опера ва балет театрида фаолият кўрсатиб, умрининг охиригача шу театрда ишлайди.
1939-1941 йиллар Москва консерваторияси қошидаги Ўзбек студиясида Р. М. Глиэр синфида мусиқадан сабоқ олади. Уруш йилларитаҳсилни тўхтатишига тўғри келади. Тошкентга қайтгач, мусиқали театрда фаолиятини давом эттиради. 1941 йил у “Ўзбекистон қиличи” номли мусиқали саҳна асарини ёзади ва А. Ф. Козловский билан ҳамкорликда К. Яшин ва С. Абдуллаларнинг “Даврон ота” драмасига мусиқа басталайди.
1934-1948 йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси. Толибжон Содиқов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббускори ва ташкилотчиси, шунингдек, биринчи раиси этиб сайланади. Бастакорлик фаолияти билан бир вақтнинг ўзида, Алишер Навоий номидаги ДАКТ симфоник оркестирига раҳбарлик қилган.
1939 – 1948 йиллар СССР Бастакорлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси бўлган.
1933 йил Хуршиднинг “Лайли ва Мажнун” мусиқали драмасига мусиқа басталайди, 1939 йил унга либретто ёзади. Р.М. Глиэр, Т. Содиқовлар билан бирга ушбу драмага мусиқа басталайди, М. Муҳамедов уни саҳналаштиришда раҳбарлик қилган, Т. Содиқов эса дирижёрлик қилган. Мазкур саҳналаштирилган кўриниши томошабинлар кўнглига манзур бўлган ва 17 йил мобайнида мунтазам равишда уни А. Навоий номидаги опера ва балет театрида намойиш қилишган. 1950 йил эса Т. Содиқов Глиэр билан бирга К. Яшиннинг “Гулсара” операсига либретто ёзишади, ҳар галгидек, Т. Содиқов дирижёрлик қилган. 1955 йилга келиб, “Гулсара” операси Навоий номидаги театр саҳнасида 100 маротаба намойиш қилинади. Шунингдек, Т. Содиқов “Армуғон” драмасига ҳам мусиқа басталайди, сўнгра, Б.В. Бровцин томонидан “Киноконцерт” фильмига мусиқа басталанади.
Иккинчи Жаҳон уруши йиллари Т. Содиқов оркестр, хор учун ўнлаб партиялар ва романс ёзади.
У “Булбул”, “Баҳор”, “Сарвигул”, “Жонон кўринур” каби романсларни ёзган ва “Улуғ байрам”, “Ҳур Ватан”, “Бахтиёр ёшлик” каби асарларнинг симфоник оркестр партиялари учун мусиқалар басталаган.
И. Зейдмон билан ҳамкорликда “Зулфия” операси асосида “Зайнаб ва Омон” операсига либретто ёзган. Бироқ, Т. Содиқов бевақт оламдан кўз юмганлиги сабабли, уни якунлай олмайди. Унинг меҳнатини Юнус Ражабий ва Дони Зокировлар 1958 йил якунлашади.
Буюк бастакор ва дирижёр Толибжон Содиқов 1957 йил Тошкентда, айни шуҳрат палласида ҳаётдан кўз юмган.