Саъдий Шерозий

Абу Муҳаммад Муслих ад-Дин ибн Абд Аллоҳ Саади Шерозий – форс-тожик насиҳатгў

Одатда, Саадининг ҳаёти ва ижоди уч қисмга бўлинади: 1219 йилдан 1226 йилга қадар – мактаб даври, 1226 йилдан 1256 йилгача – жаҳонгашталик даври, 1256 йилдан 1293 йилгача – шайҳлик даври.

“Саади” таҳаллусининг келиб чиқиши Форс Саад ибн Зангига (1195—1226) бориб тақалади. Ҳаётдан эрта кўз юмган шоирнинг отаси унинг қўлида хизмат қилган, Мусдиҳ ад-Диннинг тарбиясида иштирок этган. Саад ибн Занги Муслиҳ ад-Диннинг ҳамкорлиги остида Боғдоддаги Низомия мадрасасига ўқишга киради. Сўфи шайҳларининг қўлида дарс олади ва уларнинг зоҳидий тариқатларига чуқур киришиб кетади. Бироқ, Саади томонидан ёзилган шеърлар ҳаётга бўлган ўспиринлик севгиси ва қувончи билан тароват сочиб туради; шайҳ Абул-Фараж Жузий унинг мусиқага бўлган севгисини даволай олмаганлигини унинг шахсан ўзи қариган чоғи тан олган.

Мўғуллар истилоси ва Саади ибн Зангининг 1226 йил тахтдан ағдарилиши сабаб, Саади қочишга мажбур бўлади ва ҳаётининг кейинги 30 йили давомида қисмат уни мусулмонлар оламининг бир чеккасидан бошқачига ташлайди. Ҳиндистонда, будхонада ўз ҳаётини сақлаш мақсадида Саади оташпарастлар динини (зороастризм) сохта тарзда қабул қилади ва соқчи руҳонийни тош билан ўлдириб, қочади. Саади Маккага 14 маротаба пиёда ташриф буюради. Мумтоз араб тилини мукаммал даражада билиши туфайли, Дамашқ хатиби бўлади, аммо дунё ташвишларидан толиқиб, Қуддус остидаги даштларда ёлғиз яшайди. Бу ерда у ҳож кўтарувичларига асир тушиб, улар олимни Сурия соҳилига олиб келишади ва Триполида уни қалъа қурилиши учун чуқур кавлашга мажбур қилишади. Уни 10 танга эвазида Алепполик бир бой сотиб олади, уйига олиб келиб, ўзининг бадбашара ва жанжалкаш қизига уйлаб қўяди. Чидаб бўлмас оила ҳаётидан қутилиш мақсадида, у Шимолий Африкага қочиб кетади.

Бутун Кичик Осиё бўйлаб саёҳат уни Шерозга олиб келади (1256) ва марҳум Саадининг ўғли Абу Бакрнинг ёрдами билан шаҳар чеккасидаги масжидда умрининг охиригача яшайди. “Шаҳарнинг энг нуфузли аслзодалари ва фуқаролари шайҳнинг ҳузурига келарди, дейди Давлат шоҳ”.

Саади жуда кўп шеърлари ва насрий асарларни ёзган, панд-насиҳат ўрнида кўплаб ўз ҳаётидан намуналар олган. Дунёнинг бутун ташвишини бошидан ўтказган Саадди ўзининг замондошлари ва ўтмишдошлари бўлмиш Фаридуддин Аттор ва Жалолиддин Румий, шайҳ Абдулқодир ал Жилоний ва бошқаларнинг сўфичилик қарашлари билан назарий жиҳатдан ҳамфикрдир. Аммо одамларни яхши билган Саади барча ҳам дунёдан ўз хоҳишига кўра кета олиш қобилиятига эга эмаслигини ва инсон танага фақат сирли тафаккурдагина барҳам беришга қодир эканлигини тушунган. Шунинг учун Саади дунёвий зоҳидликни турмушга боғлайди: тинчликда яшашни, лекин унга қарам бўлиб қолмасликни, унинг шафқатсизлигини англашни ва ер юзидаги нарсаларни йўқолишига ҳар бир соатда тайёр бўлишга чорлайди.

1257 йил у “Бўстон” номли шеърий рисоласини ёзиб, унинг тўққизта бобидаги мисраларда сўфилик фалсафаси ва ахлоқини баён қилиб, қизиқарли масал ҳамда ҳикоялар билан жамлайди. Шеърий туйғуларнинг чуқурлиги ва ахлоқий ғояларнинг баландлиги билан “Бўстон” – барча сўфий адабиётининг энг буюк асарларидан биридир. Тўғрироғи, “Бўстон” эмас, “Гулистон” (1258 йил шеърий мисралар билан аралаш тарзда ёзилган). “Гулистон” ўзига хос миллийчилик жозибасига эга, шу сабаб, кўплаб машҳур мақол ва маталлар билан бойитилган. “Гулистон”га ўхшаш яна бир, деярли қуруқроқ асар “Панднома” китоби ҳисобланиб, Атторнинг шу номли китоби ҳам бўлганлиги боис, бу асар Саади қаламига мансублиги тўлиқ исботланмаган.

Саадининг бошқа асарларининг учдан икки қисмини девонлар ташкил қилиб, кўпроқ лирик жанрга оид. Саади ижодининг аҳамиятли жиҳати шундаки, у сўфичилик ғазаллари дидактикасини севги ғазалларининг гўзаллиги ва ўзига хослиги билан мужассам эта олган. Ундаги ҳар бир байтни ҳам севги оҳангида, ҳам фалсафий-дидактик калит тарзида ўқиш мумкин. Ушбу анъананинг кейинги давомчиси бошқа бир форс шоири Ҳофиз Шерозий бўлади. Саадининг қабри Шерозда, унинг мақбарасида жойлашган.

  • Меркурийдаги вулқон Саадининг шарафига номланган.
  • Душанбедаги катта йўл Саади шарафига номланган.

Рус тилига таржималар

  • Ҳақиқат. Форс ва тожик халқлари, шоир ва донишмандларининг ҳикматли сўзлари. Наум Гребнев таржимаси, “Фан”, Москва 1968; Мумтоз-алифбо, 2005 – 256 б., ISBN 5-352-01412-6
  • Гулистон Фалсафий қайтлар. – Воронеж, 1862.

Сенмисан, ё боғима сарви равоним келдиму?
Ё малак одамсифат бўлган замоним келдиму?
Уд тутатмоқ бўлдиму бўстон аро дўстлар иши,
Ёки ёрим келди, ё мушк корвоним келдиму?

Сорбон, солгил назар зебо нигорим ҳуснига,
Гар ҳаридор бўлса, тутдим қўлда жоним, келдиму?
Энди ҳеч дарду алам бирла ўтирмам уйда ман,
Келдиму бозорга гул, жавлонли оним келдиму?

Гарчи сен онинг санам тарзини инкор айласанг,
Мен ҳамон кўзим нигорон — жонажоним келдиму?
Кўзларим гар қайта кўрмоқда нигорим чеҳрасин,
Ваҳ, магарким мурда танга қайта жоним келдиму?!

Ҳарнаким, мендан кетишга ҳозир эрди боғлади,
Барча ҳайрат этди ё оромижоним келдиму?
Най агар озодалар мажлиcи ичра нолаваш,
Захмидиндур ноласи, ул жон фиғоним келдиму?

Уйқудек хуммор кўзингдан ажрагач бир лаҳза, айт,
Уйқусиз кўзларга хоби ногаҳоним келдиму?
Нола қилма, Саъдиё, жабр этса ёринг, ҳиммат эт,
Ёр жабри ёрга ўтгай, соябоним келдиму?!

Дўстларимнинг суҳбати худди олам жаннати,
Ё жаҳаннамнинг ўти номуносиб суҳбати.
Гар азизлар суҳбати бирла ўтса бир нафас,
Шул нафасни бил ҳаёт ҳосили ҳам шарбати.

Кўз, қулоқ, тил бўлса ҳам, барча одам бўлмагай,
Қанча кўрдим деву жин — мисли одам сурати.
Хуш чиройдан ҳам башар ҳуснн ортар-ку, фақат —
Одам ўлғай шул киши бўлса гўзал сийрати.

Мен ҳасадни билмасам, ҳасратин билмас эдим,
Ҳасад ўтин солади ёр қўшилган фурсати.
Ким баҳорни кўрмаса кўкаламзорга чиқиб,
Робиаъ ойида ҳам бор муҳаррам қиммати.

Кўзи доимо гўзал чеҳрада дил бўлса тош,
Насиҳатга кўнмагай, дил тўлиқ жаҳолати.
Кездим олам юзини, топмай ором асарин,
Бўлса фақат севгили ёр қучоғин роҳати.

Аҳли диллар томиридан тоза хун оқса агар,
Дўст висоли малҳами, дори топган иллати.
Молу дуиё яхшидур, тан шарифу жон азиз,
Барчасидан ҳам баланд ёри вафодор ҳурмати!
Мумсик одам кулфати — молу дунё ташвиши,
Дўст-ла шодон ўтади Саъдийнинг ҳар соати.


Кирилл алифбосида мақола: Саъдий Шерозий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
ЭРОН
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты