Шоир Салим Ашур ўз ижоди билан республика матбуотида мунтазам қатнашиб, шеърлари қатор жамоа тўпламларида чоп этилган. У бир қатор шеърий ва насрий таржималари билан ҳам ўқувчи эътиборини қозонган.
Шоир Салим Ашур 1964 йил 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилояти Қўрғонтепа туманида деҳқон оиласида туғилди.
Салим Ашурнинг ота-онаси Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманига кўчиб ўтади ва Салимнинг болалик ҳамда ўсмирлик йиллари Қизириқ чўлларида кечади.
У 1982 йили шу ердаги ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга киради ва уни 1989 йилда тугатади.
Унинг илк шеърлари 6-синфдa ўқиётган кезларида туман газетасида босилади. Республика матбуотида эса шоирнинг биринчи шеъри 1979 йили «Гулхан» журналида чоп этилган.
Салим 1990-1994 йиллари «Саодат» журналида, 1994-1996 йиллари эса «Ўзбекистон овози» газетасида ишлайди.
Ҳозир у «Туркистон» газетасида бош муҳаррир бўлиб ишламоқда.
1994 йили шоирнинг «Яшил гиёҳ» ва «Атиргул» каби шеърий китоблари нашр этилади.
Шунингдек, «Аталган кунлар» (2004), «Сенсиз» (2005), «Дарз» (2005) тўпламлари нашр этилди. У бир қатор шеърий ва насрий таржималари билан ҳам ўқувчи эътиборини қозонган.