Ал Фаробий Абу Наср ибн Муҳаммад — файласуф, энциклопедиячи-олим, астроном, математик, ўрта асрлар Шарқ медики, шарқ арастучиларининг асосий вакилларидан бири бўлган. Иккинчи устоз (Арастудан кейин) номига эга бўлган. Асосий асарлари: “Донишмандлик геммалари”, “Ҳимматли шаҳар аҳолисининг нуқтаи назари ҳақида рисола”, Илмлар таснифи рисоласи, “Катта мусиқа китоби”.
Ал Фаробий 870 йил (бошқа маълумотларга кўра 872 йил) Сирдарёдаги Арис дарёси чуқурлигида жойлашган (замонавий Қозоғистон чегараси) Восиж шаҳрининг Фароба тумани атрофида дунёга келган. У имтиёзли табақага тегишли туркийлар оиласидан. Тўлиқ исми Абу-Наср Муҳаммад Ибн Муҳаммад Ибн Тархон Ибн Узлағ ал-Фаробий ат-Туркий.
Дунёни билишга интилиб, ал Фаробий она ерини тарк этади. Бир маълумотга кўра, у ўспиринлик даврида, бошқа маълумотларга кўра қирқ ёшларида кетган. Ал Фаробий Боғдод, Хоррун, Қохира, Дамашқ, Алеппо ва Араб халифатининг бошқа шаҳарларида бўлган.
Ҳаётининг кўп йилларини у араб халифатининг сиёсат ва маданият маркази ҳисобланмиш Боғдодда ўтказган. Бу ерда у “Байт ул ҳикмат” арбоблари ишларини, юнон муаллифларининг таржималарини ўрганиб, ўз билимларини пухта бойитади, таниқли олимлар билан танишиб, вақти келганда, ўзининг юқори ахлоқи ва тафаккури билан улар орасида етакчи ўринни эгаллайди. Айнан шу ерда унга “Муаллим Ассана”, яъни Иккинчи устоз (Арастудан кейин иккинчи, дея назарда тутилган) мақоми берилган.
Ҳақиқатдан ҳам, уларни кўп нарса бирлаштиради: илмий қизиқишлари кенглиги ва кўп қирралиги, борлиқ ва унда инсоннинг ўрнини фалсафий тушунишга интилиш, “барча маъқуллаган фикр”га, халқнинг кундалик донолигига яқинлашиш кабилар. Фаробий аввалроқ юнон ўтмишдоши ишлаб чиққан мантиқ фанига мустақил равишда ҳисса қўшган. Ўзига хос ва дадил фалсафий дунёқарашлари жамият фикрига қатъиян қарши, юнон фалсафаси ва илмини бутунлай қабул қилишга ноқобил бўлган. Даврнинг баъзи хурофотларига тўғридан-тўғри таъналари эса кўп одамларнинг унга нисбатан бидъатликда ва диндан четлашганликда айблашларига сабаб бўлган. Аслида, унинг фикрлашида бутунлай мустақиллик намоён этилган бўлиб, кейин ҳам ўз эътиқодида қатъий турган.
Ал Фаробий Боғдодга келишидан аввал турк ва бошқа тилларда сўзлашган, лекин араб тилида эмас, бироқ, умрининг охирига келиб етмушга яқин тилни билган. Боғдодда яшаб, ал Фаробий турли илмлар, энг аввало мантиқ билан шуғуллана бошлаган. Бу вақтда Боғдоддаги энг таниқли мутафаккир Абу Бишр Матт бен Йунис бўлган. Ўқувчилари сафидан ал Фаробий ҳам ўрин эгаллаб, Абу Бишр Маттнинг сўзларига кўра, у Арастунинг мантиққа доир асарларига изоҳлар ёзган. Ал Фаробий Арасту меросини ўрганишга чуқурлашиб кетди ва ғояларни қабул қилиш, буюк юнон олими қолдирган масала ва муаммолар ечимида енгилликка эришди.
Ал Фаробийнинг кўп қиррали илмий тадқиқотлар натижаси ўрнида “Фанлар таснифи ҳақида” рисоласини айтиш мумкин. Унда ўз даврининг барча илмлари қатъий тартибда саналиб, ҳар бир фан таърифи ўрганиб чиқилган.
Боғдодда ал Фаробий ўз билимларини чуқур бойитади, таниқли олимлар билан муносабат ўрнатиб, тез орада улар орасида нуфузга эга бўлади. Лекин ақидапараст йўналишдаги уламолар орасида ал Фаробийда сафдошларининг фикрларига нисбатан зиддият уйғониб, билимга эга бўлишда ақл-идрокка асосланган ва инсонларни дунёвий ҳаётида бахтга эришиш йўлига қаратилган фикри олға туради. Натижада, ал Фаробий Боғдоддан кетишга мажбур бўлади.
У Дамашқ орқали Мисрга йўл олади. Ўзининг “Фуқаро сиёсати” китобида у бу ишни Боғдодда бошлаб, Қохирада (Миср) якунлаганини эсга олади. Саёҳатдан сўнг ал Фаробий Дамашққа қайтади умрининг охиригача шу ерда ёлғизликда ҳаёт кечиради. Ўз асарларини у алоҳида қоғозларда қолдиради (шу сабабли унинг асарлари алоҳида боб ва қайдларда сақланиб қолган, айримлари парчалардагина сақланиб, улардан кўплари якунланмаган ҳам). Саксон ёшида вафот этган ва Дамашқнинг Кичик девори тагига кўмилган. Айтишларича, ўлимидан сўнг мозори ёнида подшонинг ўзи тўрт қамиш устида намоз ўқиган.
Фаробийнинг фалсафий фаолияти кўп қиррали, у энциклопедиячи-олим бўлган. Файласуфнинг умумий ишлари сони 80 ва 130 ўртасида.
Фаробий доимий равишда дунёнинг тузилишини ўрганишга ҳаракат қилган. Изланишларига кўра, барчасининг боши ҳар доимгидай Аллоҳ. Ўртаси — борлиқ иерархияси. Одамзод — дунёни англаб, унда ҳаракатланувчи ногирон. Охири — чинакам бахтга эришиш.
Ал Фаробий инсониятнинг билимга эга бўлиш моҳиятига ойдинлик киритган. Моҳиятни англаш учун ҳис қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунга фақат ақл ёрдамида эришиш мумкин.
“Ҳимматли шаҳар аҳолисининг нуқтаи назари ҳақида рисола” — ал Фаробийнинг энг етук асарларидан бири. 948 йил Мисрда ёзилган.
“Ҳимматли шаҳар” таълимоти келтирилган бўлиб, унинг энг бошида файласуф туради. Ал Фаробий инсоннинг мақсади бахт бўлиб, унга фақат ақл-идрок орқали эришиш мумкин, дея таҳмин қилган. Мутафаккир жамиятни давлат билан тенглаштирган. Жамият — инсон организми. “Ҳимматли шаҳар — тирик жонзот ҳаётини сақлаб қолиш мақсадидаги барча аъзолари бир-бирига ёрдам берувчи соғлом тана сингари”.
Фаробий, ҳақиқатдан ҳам жаҳон миқёсидаги инсон бўлган, у ўзининг ижодий ютуқларида араб, форс, юнон, ҳинд ва ўзининг шахсий турк маданиятини ўрганиб, умумлаштирган. Турк маданияти садоси унинг машҳур “Китаб ал мусиқ ал кабир” (“Катта мусиқа китоби”) асарида яққол намоён бўлган.
Фаробий қўлёзмалари дунёнинг кўплаб кутубхоналаридан жой олган. Шунингдек, Фаробий ижодини ўрганувчи олимлар сафи ҳам шунчалик кенг. Фаробий асарларини нашрдан чиқарувчи, унинг чинакам энциклопедик меросинининг турли жиҳатлардан ўрганувчи олимлар фаробийшуносликка ўз хиссасини қўшиб келишмоқда.