Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий

Мавлоно Нуриддин Аюдураҳмон ибн Жомийнинг ҳаёти, деярли бутун XV асрни ўз ичига олган. Буюк тожик-форс шоирининг ижоди у яшаб ўтган давр ҳаёти, адабиёти, фалсафаси ҳамда маданиятининг энг зид оқимларини қамраб олган энг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

1469 йил Моварауннахр Абусаиднинг фарзандларига, Хуросон эса Умаршайхнинг авлодига ўтиши арафасида Темурийлар империяси батамом парчаланиб кетди. Бу давр мобайнида Хуросоннинг энг катта ҳукмдори Ҳиротда қарийб қирқ йил ҳукмронлик қилган ва нисбатан мустаҳкам ҳокимиятни ўрнатган Султон-Ҳусайн (1469-1506) еди. Умуман олганда, Султон Ҳусайн ҳамда Султон Аҳмадларнинг (1469-1494 й.й. марказ билан Самарқанддан бошқарган) темурийлар давлати сиёсий тузум нуқтаи назардан, темурийлар оила аъзоларига тегишли алоҳида ҳокимиятларга эга феодал монархия ҳукмронлигидаги бирлашув деб қаралган.

В.В.Бартольднинг ёзишича, “Темур ва темурийлар даври Ўрта Осиё учун энг буюк ташқи ёғду даври бўлган”. Амир Темурнинг ёрқин пойтахти — ажойиб меъморий бинолар қад ростлаган, дунёнинг энг йирик ва энг бой шаҳарларидан бири бўлган Самарқандни ёдга солишнинг ўзи кифоя. Шаҳар Темурнинг набираси Улуғбек даврида чинакам илм марказига айланган. Улуғбекнинг хиёноткорона ўлими Самарқанднинг илмий фаолияти заифлигига олиб келди.

Улуғбекнинг ўлимидан сўнг маданий жиҳатдан Ҳиротнинг аҳамияти орта бошлади. Шаҳарнинг мартабаси, айниқса, Султон Ҳусайн ҳукмронлиги даврида юксак бўлган. Унга, шунингдек, Каспий орти вилояти ва Хоразм қарашли бўлган. Ҳирот икки йирик савдо нуқталарида жойлашган бўлиб, у ерга маҳаллий ишлаб чиқариш моллари билан бир қаторда, Хитой, Ҳиндистон, Моварауннахр, Эрон, Ғарбий Оврупа ҳамда Россиядан келтирилган маҳсулотлар етказилган.

Шаҳар қурилиши, турли ҳунармандчилик жабҳалари, савдо-сотиқ ва бошқа соҳалар юксалиши билан бирга Ҳиротда маданият тараққий этганлигини шеьрият, миниатюра, каллиграфия, мусиқа, рақс ва санъатнинг бошқа турлари орқади кўриш мумкин. Айтиш жоизки, шаҳарнинг ҳунармадлар қатлами бунда алоҳида ўрин тутган. Шундай қилиб, Султон Ҳусайннинг пойтахт шаҳри даврнинг машҳур ақлий фаолият марказига айланган.

Шубҳасиз, Султон Ҳусайн давридаги Ҳирот маданияти фақат ўшу даврнинг ижод самараси эмас, балки Сомонийлар ва бошқа даврларга оид маданий синтезни ҳам ўзида мужассам этгандир. У ўз ичига кўплаб мусулмон Шарқ минтақаларини - Хуросон, Моварауннахр ва Хоразмнинг маданий ютуқларини қамраб олган.

Бу даврдаги адабиёт ва саньат ривожига салмоқли таьсир кўрсатган яна бир жиҳат ўша даврдаги икки машҳур шахснинг дўстлиги бўлган, яъни, тожик шоири ва олими Абдураҳмон Жомий ва унинг ўқувчиси, дўсти ҳамда ҳомийси ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий.

Жомий ва Навоийларнинг танишуви, эҳтимол Навоийнинг Ҳиротга кўчиши билан боғлиқ (1469). Дўстлик тез орада чуқур садоқатга айланиб, уларни бир умрга боғлади. Бу икки атоқли шахснинг қалин муносабатлари уларнинг ижодий ҳамфикрлилигига, шунингдек, дунёқараши, адабиёт ва санъатга бўлган назари, ҳамда давлат ва ҳаёт билан боғлиқ масалалар умумийлигига олиб келди.

Жомий ва Навоийнинг атрофида шоирлар, олимлар, тарихшунослар, рассомлар, хаттотлар, меъморлар тўпланган. Жомий ва Навоий шеьрият, наср, мусиқа, тасвирий санъат каби маданий ҳаёт масалалари муҳокама қилинадиган йирик учрашувлар, адабий баҳс-мунозараларнинг ташаббускорлари ва ташкилотчилари бўлишган.

1468 йил ҳокимият тепасига Ҳусайн Бойқаро келади, унинг вазири этиб Абдураҳмон Нуриддин ибн Аҳмад Жомийнинг шогирди ва ҳомийсига айланиб улгурган Алишер Навоий тайинланади. Султон саройи адабий кучларни тортувчи марказ бўлиб, Жомийнинг саройга яқинлашуви унинг таржимаи ҳолида жуда самарали ўрин эгаллади.

Жомийнинг Ҳирот ва Самарқанд мадрасаларида олган билими сарой хизмати нуқтаи назардан унинг учун яхши истиқбол бўла олди, бироқ ўша даврларда Жомий “нақшбандия” орденининг сўфийлик мафкураси билан қизиқиб қолади ва фаол яхшилик қилиш даъватлари унда катта таассурот қолдирди. Орденга оддий аъзо сифатида қўшилиб, Жомий 1456 йил Ҳиротнинг орден бошлиғи лавозимини эгаллайди. Ўз ўрнида Ҳирот мамлакатнинг ҳақиқий пойтахти ҳисобланиб, мусулмонлар Шарқига катта таъсир кўрсатган.

Жомийнинг эрта ижоди — бу “Олтин занжир” (1472) достонининг биринчи қисми бўлиб, унда нақшбандийлик, сўфийлар ҳақидаги тасаввурлар насрда ҳикоя қилинади, дунёвий характердаги асарлар — метрик ва қофия ҳақида рисола, шеърий шаклдаги жумбоқ (XV асрда жуда машҳур бўлган жуда қийин ва мароқли санъат тури бўлган) тузиш бўйича “йўриқнома” ҳам мавжуд. Айнан ушба даврда шоирнинг ижодий услубининг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлган: барча анъанавий шеърий шакллар унинг шеъриятида ўз аксини топган.

1474 йилдан унинг адабиётшунос сифатида ижодининг энг гуллаган палласи бошланади. Бунга 1475 йил ёзилган “Сирлар денгизи” ва “Руҳ ёғдуси” диний-фалсафий қасидалари ибтидо бўлиб, уларда ижодкор Ибн Синонинг ақл-идрокка асосланган нуқтаи-назарига қарама-қаршиликни қизил чизгиларда ифодалаган. 1476-1478 йиллар оралиғида у “Муқаддас даргоҳдан дўстлик шамоли” номли тўпламини тузган бўлиб, ундан сўфийлик авлиёларнинг таржимаи ҳоли ўрин олган.

1480-1487 йиллар Жомийнинг қаламига мансуб “Етти тож” деб номланган достонлар мажмуи бирин-кетин ёзилади. У ўз ичига бошқа достонлар қаторида “Саломон ва Абсол”, “Юсуф ва Зулайҳо” ҳамда “Лайли ва Мажнун”ни ҳам олган — уларнинг севги негизига шоир сўфийлар таълимотини пойдевор қилган, зеро, унга кўра, чинакам, илоҳий севгига эришиш учун шаҳвоний майлни енгиб ўтиш зарур. 1481-1482 йиллар ёзилган “Олижанобларга тортиқ” достони панд-насиҳат, ошкоралик характеридаги 20 та масалдан иборат. Ушбу мажмуадан, шунингдек, “Тақводорлар тасбеҳи” (1482-1483) достони, “Олтин занжир” достонининг 2 ҳамда 3-қисмлари, “Искандарнинг донолик китоби” (1486-1487) ҳам ўрин олган.

Жомий ижодий меросининг сўнгги йиллари “Баҳористон” (1487) достони, учта лирик девон (1479-1491) ва “Мусиқа ҳамда рисола” билан бойитилган. Абдураҳмон Нуриддин ибн Аҳмад Жомий ижодининг инсонпарварлик йўналиши, ижодкорнинг юқори одоб ва аҳлоқий ғояларни тарғиб қилиши кейинчалик нафақат Форсда, балки бошқа исломий давлатларда ҳам адабиёт янада ривожланишига йўл очди. Жомийнинг ижодига форс тилида ёзилган мумтоз шеърият якун ясади, деб ҳисобланади.

Шоир 1492 йил 7 ноябрда Ҳиротда вафот этган.

XV асрнинг иккинчи ярмида адабиёт ривожланиши натижасида бир қатор тарихга оид асарлар (тазкир) ва ўзбек ҳамда тожик адабиёти назариялари юзага келган. Жомий бир қатор адабиётга оид рисолалар ёзган, жумладан, “Қофия рисоласи”, Қамалиддин Ҳусайний – “Жумбоқ рисоласи”, Сайфи Бухорий – “Вазн” (“Амруз”) ва бошқалар. Шеърий сайланмаларидан Жомийнинг “Баҳористон” (“Баҳор боғи”), ва Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират-уш-шуаро” (“Шоирлар сайланмаси”) асарлари. Алишер Наовийнинг ушбу йўналишдаги шахсий меҳнати самараси натижаси ўрнида ўзбек тилида ёзилган тазкираси бўлмиш “Мажолис ун-нафоис” (Асарлар тўплами) ва муҳим назарий-тарихий масалалар ёритилган бошқа асарларни айтиш мумкин.

Ҳирот маданияти маркази арбоблари, шунингдек, йирик ижрочи-усталар ҳам бўлишган. Чунончи, мусиқачи Хожа Абдулла Марварид, Қулмуҳаммад Удий, Шайҳ Наий, Ҳусайн Удийлар шулар жумласидан бўлиб, Бобурнинг фикрига кўра, раққос Саад Бадр, бастакор Ғулом Шодий, Мирғози ва бошқалар “бекнинг (Навоий) ёрдами ва мадади билан машҳур шон-шуҳрат ва муваффақият қозонишган”. Санъатнинг ушбу соҳаларининг амалий ривожланиши мусиқий маданиятнинг ютуқларини назарий умумлаштирилишига олиб келди (Жомийнинг “Мусиқа ҳақида рисоласи”).

Шу вақтнинг ўзида Шоҳрух томонидан ташкил этилган кутубхона ҳам ўз фаолиятини давом эттирган. Унда маҳоратли нусҳа кўчирувчилар, хаттотлар ва муқоваловчилар фаолият юргизиб, жамоавий тартибда Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си рўйхатини, шунингдек, Низомий Ганжавий, Навойи, Жомий ва Саадий асарларини бадиий безатиш билан шуғулланишган.

Хаттотлар ва миниатюрачи рассомлар орасида энг машҳурликка эришганлар сирасида “хаттотлар шоҳи” Султон Али эришган; “Шарқ Рафаэли” Камолиддин Беҳзод эса миниатюра санъатида янги йўналишни яратган; Хожа Муҳаммад, Шоҳ Музаффар ва бошқаларни айтиш мумкин.

Ҳирот маданияти доираси яратилишида илм-фаннинг турли йўналишларидаги меҳнатлар самараси замин бўлди: Жомийнинг “Араб грамматикаси ҳақида рисола”си ўзида машҳур араб тилшуноси Ибн-ал-Хожибнинг (Кофия) асарларига бўлган шарҳни касб этади; Жалолиддин Даввонийнинг “Жалол аҳлоқи”; Ҳусайн Ваиза Кошифийнинг “Муҳсин аҳлоқи”. Ҳусайн Ваиз томонидан, шунингдек, “Калила ва Димна” асари “Канопус нурлари” (Анвар ва Суҳайли) номи остида тузатилган. Ҳирот маданияти доирасида юзага келган барча ишларни бирма-бир санаб ўтмай, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг моддий ва маънавий кўмаги остида умумий эллик еттита тарихий ва илмий-амалий асарлар яратилганлигини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Абдураҳмон Жомий ўз даврининг буюк инсонпарвари бўлиб, ҳунарманд, деҳқон, санъат намоёндаси каби оддий инсонларнинг муҳаббатини ҳимоячи, устоз ва чинакам дўст ўрнида қозона олган. У ҳаётлигидаёқ замондошлари ва темурийлар авлоди вакиллари орасида танилган. Унинг “Султон Ҳусайн ҳукмронлиги давридаги шоирларнинг йўл бошчилик ва раҳбарлик” (Бобур) обрўси шу қадар буюк эдики, Ўрта Осиё, Хуросон, Эрон, Кавказ орти, Туркия ва Ҳиндистонда ҳам машҳур бўлиб, ҳатто ўз даврининг энг йирик шахси, энг буюк шоири ва устози, нуронийси ва мураббийси деб ҳисобланган. Бироқ, шунга қарамай, буюк шоир ўзига ва яшаш тарзига нисбатан жуда талабчан, кундалик яшаш тарзи зироатчи ва ҳунармандларники каби жуда одми бўлган. Шоирнинг замондошлари асарларида Жомийнинг ҳаёти, қаҳрамонликлари билан боғлиқ кўплаб ўзига хос ҳикоялар бор. Уларнинг мазмунидан шоир ўта содда, одми, доно бўлганлиги яққол намоён бўлади.

Абдураҳмон Жомий ҳаётлигида омма эътирофини қозонган, жамият, илм-фан, фалсафа, санъат, шоирона сўзлаш маҳоратида баобрў инсон бўлган. Буларнинг барчасига буюк Жомий номини асрларга муҳрлаб қўйган унинг умуминсоний шоирона мероси сабаб бўлган бўлиб, маҳорати қаршисида нафақат Шарқнинг маьрифатпарвар донолари, балки шарқий давлатларнинг мағрур ҳукмдорлари ҳам бош эгган.

Форс шеъриятидаги энг самарали муаллифлардан бири Мавлоно Абдураҳмон Жомий ўзидан сўнг буюк шеърий мерос қолдирди. У «Хафт авранг» (“Етти тахт”) номли романтик ва сўфий-фалсафий достонлар тўпламини яратди. Анъанавий ғазаллар, рубоий, шеьрий бандлардан иборат учта девон яратган, девонлар ижодкорнинг ҳаёти босқичларига кўра ажратилган ва Алишер Навоийнинг таклифига кўра учта девон Амир Ҳусрав Деҳлавийнинг намунасига кўра номланган — “Ёшликнинг биринчи қисми”, “Шода орасидаги ўртача маржон”, “Ҳаёт хотимаси”. Жомийнинг энг йирик шоирона асари “Хафт авранг” (“Етти тахт”) ҳисобланади. У достон мажмуаларидан иборат етти қисмдан иборат:

1. “Олижанобларга тортиқ” (1481-1482);

2. “Тақводорлар тасбеҳи” (1482-1483);

3. “Юсуф ва Зулайҳо” (1485);

4. “Лайли ва Мажнун” (1485 йил якунланган);

5. “Искандарнинг донишмандлик китоби” (1485);

6. “Олтин занжир” (унинг учинчи қисми муаллиф ҳаётининг ҳар хил даврларидан ташкил топган);

7. “Соломон ва Абсал” (1480-1481).

Абдураҳмон Жомий ижодий мероси дурдонаси (нафақат ушбу достон ва XV аср шеьриятини, балки бутун тожик-форс адабиётини бутунлай) сирасига “Соломон ва Абсал” достони киритилса муболаға бўлмайди. Мазкур достон, мана беш асрки, шеьрият шинавандалари, романтик ривоятларнинг ҳаваскорлари ва ҳикматли шеьриятнинг нозик иҳлосмандлари диққат марказидан четлашмаган. У чуқур шеърий шаклдаги қадимий сюжетга эга илк муҳим бадиий асаргина бўлиб қолмай, шоирнинг етук давридаги адабий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий қарашларини ўз ичига олган достон ҳамдир.

Жомийнинг “Соломой ва Абсал” асари ўтган юз йилликда ғарбий Оврупада ҳам жуда машҳур бўлган: 1856 йил достон машҳур шоир, Умар Хайём тўртликларини таржима қилган машҳур таржимон Фитцджеральд (1809-1883) томонидан инглиз тилига шеърий қофияда таржима қилинган. “Соломон ва Абсал” француз тилига достон кўринишида Август Брикте томонидан таржима қилинган ва 1927 йил Париж шаҳрида нашрдан чиққан.

Жомийнинг “Соломон ва Абсал” достони рус тилига илк бор совет шарқшуноси Константин Чайкин томонидан таржима қилинган ва 1935 йил III Халқаро Эрон санъати ва археологияси конгрессига босиб чиқарилган.


Кирилл алифбосида мақола: Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты