АВСТРАЛИЯ ЗООГЕОГРАФИК ОБЛАСТИ

АВСТРАЛИЯ ЗООГЕОГРАФИК ОБЛАСТИ — қурукликдаги зоогеографик областлардан бири. Австралия зоогеографик области Австралия қитъаси, Тасмания, Тимор, Янги Гвинея, Бисмарк ва Соломон архипелаглари ҳамда бошқа бирқанча оролларни ўз ичига олади. Австралия билан Янги Гвинея қадимдан қўшни қитьалардан ажралиб қолганлиги, айрим ороллар эса ҳечқачон қитъалар билан қўшилмаганлиги сабабли бу область фаунаси биринчидан, унча бой эмас, иккинчидан, жуда кўп эндемик ва қад. турларга эга. Австралия зоогеографик областида одамлар олиб келиб, кейин ёввойилашиб кетган динго ити, чўчқа ва қуёнларни истисно қилганда юксак сут эмизувчилар (йўлдошлилар) фақат баъзи бир кемирувчилар ва қўлқанотлилардан иборат. Қўлқанотлилар узоққа уча олиши туфайли, кемирувчилар эса шох-шаббалар билан бирга денгиз орқали оқиб келиб қолган бўлиши мумкин. Австралия зоогеографик области орол ҳолати туфайли унинг фаунаси таркибида бир тешиклилар (тухумқўювчилар) каби реликт ҳайвонлар гуруҳи сақланиб қолган. Бир тешиклилардан ўрдакбурун, ехидна ва проехидна эндемик турлар ҳисобланади. Бу ерда фақат халталилар фаунаси хилма-хил бўлиб, 162 тўрни ўз ичига олади. Халталиларнинг турлари бошқа зоогеографик областлардаги сут эмизувчиларнинг турли биологик типларига мос келади. Мас, халтали бўри ва халтали сувсар йиртқичларга, халтали чумолихўр ва халтали крот ҳашаротхўрларга, халтали олмахон ва коала олмахон типидаги кемирувчиларга, кенгуру эса туёклиларга яқин туради. Австралия зоогеографик областида 660 тур қушлардан 450 дан ортиқроғи эндемик ҳисобланади. Бу областда Австралия туяқушларидан казуарларнинг 3 тури ва эму (бир тур), лирадумлилар (2 тури), жаннат қушларининг 100 дан ортиқ тури тарқалган. Австралия зоогеографик области фаунасида айниқса тўтиқушлар хилма-хил бўлади, улар орасида накаду, розема, тўлқинсимон патли тўтилар кўпчиликка маълум. Асалхўрлар А. з. о. учун характерли бўлиб, 200 га яқин тури бор. Судралиб юрувчилар фаунаси 400 турга яқин бўлиб, улар асосан калтакесаклар (240 тур), илонлар (140 тур), тошбақалар (10 тур) ва тимсохлардан (3 тур) иборат. Судралиб юрувчилардан йўғондумли гекконлар, плашчли калтакесак, балиқлардан икки хил нафас олувчи цератод Австралия зоогеографик области учун хосдир. Сувда ҳам, қурукликда ҳам яшовчилар орасида думлилар умуман учрамайди, думсизлар эса 60 дан ортиқроқ тўрни ўз ичига олади. Умуртқасиз ҳайвонлардан энг йирик ёмгир чувалчанглари — сколецидлар (3,5 м гача), бичикчи чумолилар, асалхўр чумолилар, термитлар кўпроқ учрайди.

Ад.: Воронов Австралия Зоогеографик Области, Биогеография с основами экологии, М., 1984; Кобышев Австралия Зоогеографик Области, Кубанцев Б. С, География животных с основами зоологии, М., 1988.


Кирилл алифбосида мақола: АВСТРАЛИЯ ЗООГЕОГРАФИК ОБЛАСТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
АВСТРАЛИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты