БЕЛЬО (Bello) Андерс (1781.29.11, Каракас — 1865.15.10, Чили) — Венесуэла шоири, филолог. 1829 й. дан Чилида яшаган. Лотин Америкаси филол. сининг асосчиси. Эпик достонлари — «Назмга мурожаат» (1823), «Тропиклардаги деҳқончилик қасидаси» (1826) бор. Фалсафий қарашлари билан маърифатпарвар, ижодий услуби классицизмга мойил. Миллий руҳият ва фольклорга бўлган қизиқиши туфайли Лотин Америкаси адабиётида романтизмни бошқа ижодкорларга нисбатан олдипроқ пайқаган. Испан грамматикаси, фонетикаси ва б. ҳақида асарлар ёзган.