БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ — давлатнинг бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлашга қаратилган ижтимоии, иқтисодий чоратадбирлари тизими, иқтисодий ислоҳотларнинт таркибнй қисми. Бозор ислоҳотлари тоталитар режали иқтисодиёт ҳукмрон бўлиб келган собиқ социалистик мамлакатларда бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлайди. Бозор ислоҳотлари жамиятнинг иқтисодий тузумида туб ўзгаришларга олиб келадиган бир қанча йўналишларда олиб борилади. Мулкий ислоҳотлар. Бунда мулкчилик муносабатлари ўзгартирилиб, давлат мулки монополияси тугатилади, унинг ҳисобидан бошқа мулклар, хусусан жамоа мулки, ҳиссадорлик мулки ва хусусий мулк ривожланади; Аграр ислоҳотлар. Ерга эгаликқилиш, хўжалик юритиш усулларини ўзгартириш, ерни турли мулк объектига айлантириш, қишлоқни фермерлаштириш, томорқа хўжалигини кенгайтириш, ижара муносабатини ривожлантириш чоратадбирлари ўтказилади. Аграр ислоҳотлар пировардида бозор иқтисодиёти талабларига мое келадиган аграр тузилмани юзага келтиради. Молия-кредит ислоҳотлари. Молия-кредит тизимини бозор талабларига биноан қайта қуриш, бюджет тузилмасини ўзгартириш, пул ислоҳотини ўтказиш, тижорат банклари ва майда кредит ташкилотлари очилишини, шунингдек янгича валюта муносабатларига ўтиш мақсадларини кўзлайди. Инфратузилма ислоҳотлари. Бозор муносабатларига хизмат қилувчи интлар (муассаса, ташкилот, идоралар) ни ташкил этишни билдиради, булар жумласига биржалар, брокерлик идоралари, траст компаниялари, банклар, суғурта компаниялари, аудиторлик фирмалари кабилар киради. Ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳотлари. Уларга мамлакат миллий иқтисодиётини жаҳон иктисодиётига қўшилишини таъминлайдиган чоратадбирлар, жумладан экспорт ва импорт, божхона сиёсати, четдан қарз олиш, хорижий молия ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш, четга капитал, иш кучи чиқариш ва б. га оид чоратадбирлар киради. Социал (ижтимоий) ислоҳотлар. Даромадларни давлат иштирокида тақсимлаш, аҳолини қимматчиликдан ҳимоя қилиш, аҳолининг ночор қатламларига ёрдам бериш, ишсизлик нафақасини жорий этиш, пенсия, социал суғурта фондлари, турли хайрия жамғармаларини уюштиришга тааллуқли чоратадбирларни ўз ичига олади.

Бозор ислоҳотлари бир бутун мажмуа бўлиб, улар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларини қамраб олади, янги ва яхлит иқтисодий механизмни юзага келтиради. Бозор ислоҳотларининг умумий талаблари бир хил, лекин уларни амалга ошириш мамлакатнинг танлаган моделига, унинг аниқ шароитига қараб турлича кечади.

Ўзбекистонда Бозор ислоҳотлари бозор иқтисодиётига ўтишдаги Ўзбекистон моделининг умумий ва хусусий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилмоқда. Ўзбекистонда Бозор ислоҳотлари 1991 й. дан — Мустақиллик эълон қилингандан сўнг бошланган. Президент И. А. Каримов асослаб берган беш тамойил Бозор ислоҳотлари стратегияси ва тактикасининг концептуал асосини ташкил этади. 1991 й. дан 1994 й. нинг ўрталаригача давом этган Бозор ислоҳотлари биринчи босқичида ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизи яратилди, кичик хусусийлаштириш амалга оширилиб, маҳаллий саноат, савдо-сотиқ, маиший хизмат соҳалари давлат тасарруфидан чиқарилди, иқгисодиётнинг нодавлат секторига асос солинди. 1994 й. да нодавлат секторида миллий даромаднинг 53% яратилди. Бу босқичда аграр секторни ислоҳ қилиш шахсий хўжаликларга ер бериш, хўжаликларда фермерлаштириш шаклида юз берди. Давлат нархларидан секин-аста эркин бозор нархларига ўтилди, бозор инфратузилмаси шакллантирилди, бошқаришнинг иқтисодий усулига ўтила бошланди. Ижтимоий ислоҳотларнинг дастлабки босқичида барчани қимматчиликдан ҳимоя қилиш, сўнгра муҳтож оилаларни ҳимоя қилиш чоралари қўлланди.

Бозор ислоҳотларининг иккинчи босқичи 1994 й. ўрталаридан 1997 й. ўрталаригача давом этди. Бу босқичда мулкни хусусий лаштириш давом эттирилди, ўрта ва йирик корхоналар ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиб, уларнинг кўпчилиги очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирилди. 1997 й. келиб иқтисодиётнинг нодавлат секторида миллий даромаднинг 67% яратилди, миллий пул — сўм муомалага киритилди (1994 й. 1 июль) ва ягона тўлов воситаси деб эътироф этилди, унинг мамлакат ичидаги конвертацияси таъминланди.

Бозор ислоҳотларининг учинчи босқичи 1997 й. ўрталаридан бошланиб, у янги мулкдорлар синфини шакллантириш, қишлоқда пайчилик мулкига ўтиш, хориж инвестицияларини фаол жалб этиш, иқтисодиёт субъектларини молиявий соғломлаштириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш, деҳқон хўжаликларини янгича ташкил этиш, кичик ва ўрта бизнесни мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар бозорини кенгайтириб, унга хориж капиталини жалб этиш хаби устувор чоратадбирларни ўз ичига олади.

Ад.: Каримов И., Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т., 1993; Каримов И., Ўзбекистон бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида, Т., 1995; Каримов И., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Чжен В. А., Основы приватизации, Т., 1996.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АГРАР ИСЛОҲОТЛАР
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ
АРАЛАШ ИҚТИСОДИЁТ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты