АФСОНАК

АФСОНАК (Thermopsis) — бурчоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Асосан Осиё ва Шим. Америкада ўсади. Кўпчилиги заҳарли. Баъзи турлари экинлар орасида ўсади. Ўрта Осиёда бу туркумнинг 3 тури бўлиб, Ўзбекистонда тарқалган Th. dolichocarpa ва Th. alternifl ora номли турларининг барглари уч япроқли, пояси туқдор; гуллари сариқ шингил тўпгулга йиғилган, косачаси ётиқ тукли; дуккаклари тасмасимон чўзиқ, бир оз буқилган, тукдор. Уруғлари жигарранг, баъзан кўкимтир. Ёзда гуллайди. Афсонакнинг баъзи турларидан тиббиётда балғам кўчирувчи ва нафас марказини қўзғатувчи дори сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: АФСОНАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
ҲИНДИСТОН
ГЕОГРАФИЯ
БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ ДОРИЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты