БУЗУРГМЕҲР

БУЗУРГМЕҲР (??) давлат арбоби, ижодкор. Хусрав I Ануширвон даврида (531—579) вазирлик қилган. Отаси Барака сосоний ҳукмдорларнинг надимларидан эди. Бузургмеҳр ҳинд шоҳи Девасар Ануширвонга юборган шатранж ўйинининг моҳиятини очиб беради, ўзи «нард» ўйинини кашф этади. Унинг ҳомийлигида санъат, адабиёт ривож топади, Эрон билан Ҳиндистон ўртасида элчилик алоқалари ўрнатилади, «Калила ва Димна» шу вақтда Эронга келтирилади. Ануширвон вафотидан сўнг фитна туфайли валиаҳд Хурмузд Бузургмеҳрни қатл эттиради. Бузургмеҳр «Ганжи шоҳий» («Шоҳ хазинаси») номли панднома яратган. Сосонийлар даврига мансуб «Шатранжнома» китобида Бузургмеҳр образи берилган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Хамса» асарида, қад. ҳикоятлар мажмуи — «Жоме улҳикоёт» ва б. асарларда Бузургмеҳр зукко давлат арбоби, маънавият, илмфан ҳомийси сифатида тилга олинади. У Шарқ халқлари ҳикоятида анъанавий образга айланган.


Кирилл алифбосида мақола: БУЗУРГМЕҲР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ЭРОН
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты