БУЛУНҒУР ТУМАНИ

БУЛУНҒУР ТУМАНИ — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Булунғур тумани шим. да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, шарқда Бахмал тумани, ғарбда Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, жан. гарбда Тойлоқ тумани, жан. да Ургут тумани ва жан. шарқда Тожикистон билан чегарадош. Майд. 0,76 минг км2. Аҳолиси 116,8 минг киши (2000). Булунғур туманида 1 шаҳар (Булунғур) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешқўтон, Кулчабий, Навоий, Соҳибкор, Фозил Йўлдош, Ўртабулоқ, Қилдон) бор. Маркази — Булунғур ш.

Табиати. Булунғур тумани Туркистон тизмасининг жан. ғарбидаги тоғ оралиғи ботиғида жойлашган. Ер юзаси текислик. Туман шаркуна Ғубдинтоғ бор. Ер усти тузилиши тоғ олди текисликлари, адирлар, паст тоғлардан иборат бўлиб, мутлақ бал. 800 — 1000 м. Иқлими континентал, қуруқ иклим. Янв. нинг ўртача т-раси —0,3°, июлники 25,5». Йилига 377—467 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210—230 кун. Адирларда Ахтамбулоқ, Карабкибулоқ, Мирзабулоқ каби булоқлар бор. Туман ҳудудидан Булунғур, Янгибеш, Қораариқ, Қорасув, Полвонариқ, Туятортар, Оқтепа, Оқариқ каби ариқ ва каналлар ўтади. Қумлоқ ва бўз тупроқлар тарқалган. Шувоқ, эфемер, эфемероидлар ўсади. Тўқайзорлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, чиябўри, тулки, қуён, бўрсиқ, паррандалардан тустовуқ, каклик, бедана яшайди.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек рус, тожик, украин, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 157 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 23,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 93,6 минг киши.

Булунғур туманида ўрта асрларда хонларнинг Бедана қўруғи деб аталувчи дам оладиган жойи бўлган.

Булунғур тумани ҳудудида 1451 й. да Самарқанд ҳукмдори Мирзо Абдулло 6нАбу Саид қўшинлари ўртасида катта жанг бўлган. Жангда Мирзо Абдулло қўшини енгилгач, Абу Саид Самарқанд тахтини эгаллаган.

Хўжалиги. Булунғур туманида 11 қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш саноат корхонаси, шу жумладан 8 таси узумни қайта ишлашга, 2 таси консерва маҳсулотлари и. ч. га, 1 таси мева ва сабзавотларни қуритишга ихтисослашган. Самарқанд болалар оёқ кийимлари и. ч. корхонасининг филиали, Булунғур терини қайта ишлаш корхонаси, Самарқанд «Гелион» з-ди филиали бор.

Қ. х. нинг асосий тармоқлари токчилик, пиллачилик, чорвачилик, ғаллакорлик, сабзавотчилик, картошкачиликдан иборат. Қ. х. да суғориладиган ерлар 19 минг га, экинзорлар 31 минг га, шу жумладан 5877 га ерга ток, 2000 га ерга сабзавот, 750 га ерга картошка, 14525 га ерга ғалла, 2144 га ерга мевали дарахтлар экилган. Булунғур туманида 20 ширкат хўжалиги, 33 деҳқон ва фермер хўжалиги ва б. хужаликлар бор (2000). Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 41,6 минг кррамол, 30,6 минг қўй ва эчки, 42,0 минг парранда боқилади (2000). Тошкент — Бухоро т. й. нинг 19 км Булунғур туманидан ўтган ва тўлиқ электрлаштирилган. Булунғур туманидан Олмаота — Тошкент — Термиз автомобиль нули ўтган бўлиб, уз. 22 км.

1999/2000 ўқув йилида 66 умумий таълим мактабида 31,6 минг ўқувчи, 2 касбҳунар лицейида 1058 ўқувчи таълим олди. 45 оммавий ва болалар кутубхонаси, халқ театри, «Ёшлик» ашула ва рақс ансамбли, «Чавки» фольклор этнографик халқ ансамбли, 70 ҳаваскорлик тўгараги ва болалар мусиқа мактаби фаолият курсатади. 15 маданият уйи, 460 ўринли 2 касалхона ва диспансер, эпидсмияга қарши ст-я, хўжалик ҳисобидаги профилактик зарарсизлантирувчи ст-я, 4 поликлиника, 36 фельдшеракушерлик, 7 қишлоқ врачлик пунктлари бўлиб, уларда 236 врач, 539 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди (2000). 1933 й. дан «Булунғур ҳаёти» туман газ. чиқади.


Кирилл алифбосида мақола: БУЛУНҒУР ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты