БЮДЖЕТ (инг. budget — ҳамён, маблағ) — белгиланган муддат (йил, квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар йиғиндиси. Бюджет давлат даражасида қ(. Давлат бюджеты), шунингдек вилоят, туман (маҳаллий ҳокимият), хўжалик субъектлари, оила ёки шахс даражасида тузилиши мумкин. Бюджетни тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ўз навбатида унинг амал қилиши ҳамда бажарилиши устидан назорат юритишни талаб қилади. Бюджетда харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши Бюджет тақчиллиги муаммосини келтириб чиқаради қ(. Бюджет тақчиллиги), шу боис доимий равишда уларнинг мувофиқлиги таъминлаб борилади. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асослари, давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш тартиби ва б. масалалар ЎзРнинг «Бюджет тизими тўғрисида» қонуни (2000 й. 14 дек.) билан тартибга солинади.