ЧЎНГАРА-ҒАЛЧА ГАЗНЕФТЬ КОНИ

ЧЎНГАРА-ҒАЛЧА ГАЗНЕФТЬ КОНИ — Фарғона вилояти Риштон туманидаги кон. Қўқон ш. дан 35 км жан. да, Олай тоғларининг тоғ олди қияликларидаги Ғалча, Чўнгара, Шим. Сўх антиклиналларида жойлашган. 1949 й. да очилган. 1950 й. дан фойдаланишга тогапирилган. Кон Чўнгара ва Ғалча структураларининг шаркий периклиналь ботиклигида жойлашган. Чўнгара антиклиналь структураси кичик бўлиб, бақгриясўх ётқизиклари бўйича уз. 6 км, эни 1,3 км, асимметрик тузилишга эга, кенглик бўйича чўзилган. Ғалча структураси Чўнгара структурасига нисбатан жан. роқца жойлашган бўлиб, субкенглик бўйича чўзилган гумбази ясси ва кенг. Конда жами 118 та бурғи қудуғи казилган бўлиб, палеозой, мезозой ва кайнозой ёткизикларини очган. 1958—60 йларда Чўнгара ва Ғалча майдонларидаги (4горизонт) нефть уюми яхлит эканлиги маълум бўлди.

Конда саноат миқёсида нефть 4горизонтда литологик тўсилган уюмда, газ 5 ва 7горизонтлардаги уюмларда мужассамлашган. 4горизонт мергель, ангидрит, гиллар билан алмашиниб келадиган оҳактошлардан таркиб топган. Улар остидаги майда заррали қумтошлар айрим жойларда қийиқланиб, алевролит ёки гил билан алмашиниб келади. Нефть ва газ уюмлари айнан шу жойда қумтошларнинг литологик қийиқланган зоналарида жойлашган. 5горизонт палеоген даврининг туркистон, 7олай қатларининг юқори қисмидаги гил жинслар ичида ажратилган, асосан, оҳактошлардан ва қисман мергель қатчаларидан тузилган. 5горизонт 340—420 м, 7горизонт 405—467 м чуқурликда очилган. Ҳамма горизонт лардаги сувлар паст даражада минераллашган бўлиб, кимёвий таркибига кўра, гидрокарбонатнатрийли ва сульфатнатрийли типга мансуб. Кон захирасига кўра, кичик конлар тоифасига киради. Кондан ҳоз. вақгда фойдаланилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎНГАРА-ҒАЛЧА ГАЗНЕФТЬ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ОСИЁ
ИТАЛИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты