ЧЎПОНОТА МАЖМУАСИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик. Гумбазли дарвозахона ва мақбара (айрим маълумотларга кура 15-а.), масжид (асоси 19-а. охири — 20-а. боши) дан иборат. Дарвозахона ҳовлининг жан. томонида, ғарбида масжид, шим. тарафда макбара жойлашган. Мақбарага боравериш хиёбон тарзида ташкил этилган. Дарвозахона ва мақбаранинг (тархлари мое равишда 3,5×4,9 м ва 4,6×5,6 м) ҳажмий тузилишларида умумийлик куп: иккаласи ҳам майда (24x24x4 см) ғиштдан ишланган; олд тарзларининг томонларидаги гулдасталар юқорига қараб ингичкалашиб кетган; гулдасталарнинг тепаларига ўймакорлик воситасида қафаса шакллари берилган; эшикларининг тепасида китобаларнинг ўрни бор. Бино интерьерлари ва деворларига тўрттадан саёзроқ тахмонлар ишланган; бағаллари «каптар думи» (қалқонсимон) шаклида чиқарилган. Биноларнинг фарқли жиҳатлари ҳам бор. Дарвозахонанинг ҳовли томонида ҳам пештоқ бўлиб, у кўча тарафидагига қараганда пастроқ; гумбазининг устига мезана қурилган. Мақбара эшигининг тепасидаги ёзув (китоба) қириб олинган, ўрнига ганчдан нақш ишланган. Сағана мақбара ичининг анча қисмини эгаллаган. Ғарбий тахмон деворида туйнук бор. Мақбаранинг ичи сувоқсиз бўлиб, ғиштлардан нақшсимон шакллар ҳосил этилган. Шифтли масжид 20-а. нинг 50-й. ларвдаги кенгайтириш натижасида ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотган. Хонақоҳ 3 қисмга бўлинган. Унга шарқдан ўртасида беш таянчи бўлган ромли айвон туташтирилган. Масжид тарҳининг таҳлили унинг энг аввалги қисми иморатнинг жан. ғарбида жойлашганлигини кўрсатади: хонақоҳнинг жан. қисми дастлабки хонақоҳ, ўрта қисми эса дастлабки очиқ айвон бўлган, деб тахмин қилиш мумкин; хонақоҳнинг шим. қисми ва ромли айвон кейин қурилган. Масжиднинг қаршисида, ҳовлининг шарқий томонида ёрдамчи қурилмалар, ҳовуз бор. Чўпонота мажмуасида халқ меъморлигининг, айниқса, ғишткор усталарнинг маҳорати мужассам бўлган.
Хайрулла Пўлатов.