ЧЎТ (рус. счёт сўзидан) — арифметик ҳисоблаш (қўшиш ва айириш, бўлиш, кўпайтириш) учун ишлатиладиган энг содда асбоб. Биринчи тахта Ч. Россияда 16-а. да пайдо бўлган. 18-а. бошларида Чўт ҳозирги кўринишини олган. Рус Чўт лари собиқ Иттифоқ давлатлари ҳамда Эронда ишлатилган. Шунингдек, Хитой Ч. и (суанпан) ҳам бор, улар Хитой ва Японияда қўлланилган, Хйтой Чўти рус Чўт идан анча илгари яратилган бўлиб, ҳозиргача ҳам ўзининг 5 бирликли саноғи билан қадимий тузилишини сақлаб қолган.