БЎЯГИЧЛАР

БЎЯГИЧЛАР, бўёвчи синтетик моддалар, ранг — ҳар хил мате риалларни турли рангга бўяш учун синтез усулида олинадиган органик моддалар. Бўягичларга рангеиз бирикмалар ҳам киради. Бундай бирикмалар бўялувчи моддаларга сингдирилгач, ранг ҳосил қилади. Бўягичлар ишлаб чиқариш саноати 1857 й. да мовеин и. ч. дан бошланган. Бўягичлар борабора бўёвчи табиий моддаларни саноатдан деярли сиқиб чиқарди. Ализарин, индиго сингари табиий бўёқлар эса синтетик йўл билан олина бошлади. Бўягичлардан мовеин, фуксин, техник анилинни турли усуллар билан оксидлаб олинганидан, улар «анилин бўёқлар» ҳам дейилади. Ҳозир бўяшда асосан Бўягичлардан фойдаланилади. Бўягичлар ароматик углеводородлар — бензол, нафталин, анилин, бензидиндан олинади. Ранг ва унинг бўялмиш материалда қарор топиши, рангнинг обҳаво ва б. ташқи таъсирларга чидамлилиги бўёвчи синтетик моддалар ва бўялмиш материалнинг кимёвий хусусиятига боғлиқ. Бўягичлар 2 тасниф бўйича белгиланади. Кимёвий таснифда кимёвий тузилиш ва хусусиятлар ўхшашлиги (нитро, нитрозо, азо, арилметан, индигоид Бўягичлар ва ҳ. к.), техник таснифда эса қандай мақсадда (газлама Б., мўйна Б., ёгоч Бўягичлар ва ҳ. к.) ва қай хилда (кислотали, асосли, синовчи ва б.) қўлланилиши асос қилиб олинади. Бўягичларнинг 5000 дан ортиқ тури ишлаб чиқарилади.


Кирилл алифбосида мақола: БЎЯГИЧЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУЮК БРИТАНИЯ
АРОМАТИК БИРИКМАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты