ЭЛАТ

ЭЛАТ — кишиларнинг тил, ҳудуд, иқгисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган миллатдт олдинги бирлиги. Элат қабила билан миллат орасидаги этник бирликнинг кўринишидир. Элатнинг шаклланишига бир-бирига яқин бир неча қабилаларнинг уюшуви асос бўлган. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг маълум бир босқичида қабилалар орасидаги этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бориши натижасида бир қанча қабилалар бирлашадилар. Натижада этник бирликнпнг янги тури вужудга келади. Бу Э. дейилиб, маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида шаклланади.

Элат (асоси «эл») атамаси ўтмишда кенг маънода қўлланилган; халқ, давлат, қабила, қабила иттифоқи, маълум бир қабила ёки ҳудуд фуқароларини англатган. Турли Элат ларнинг ҳудуд жиҳатидан ўзаро яқинлашуви уруғ ва қабила гуруҳларидаги кишиларнинг қонқариндошлик алоқаларини кучайтирган. Элатнинг шаклланиши турли тарихий даврларда ўзига хос ҳолда кечган. Мас, Э. Қадимги Миср, Месопотамияда давлат уюшмаларининг пайдо бўлиши билан шакллана бошлаган бўлса, Европада Элатлар (қад. рус, поляк, француз ва бошқалар) шаклланиш жараёни илк ўрта асрлардан бошланган. Ер шарининг қолган қитъаларида бу жараён кейинчалик ҳам давом этган. Элат тил жиҳатидан ўзаро яқин қабилаларнинг уюшуви (поляк Элати, славян қабилалари — поляк, висдян, мазовшан ва бошқалардан) ёки бир қабиланинг бошқаси томонидан истило қилиниши натижасида шаклланган этник компонентлар (француз Элати, — галл қабилалари; рим колонистлари ва герман қабилалари — франклар, вестготлар, бургундлар ва бошқалар). бирининг тили умумий тилга, қолган қабилалар тиллари эса диалект (шева) ҳолида сақланган ёки бутунлай йўқолиб кетган. Натижада ягона ном, ҳудуд, маданий ва хўжалик жиҳатидан умумийлик юзага келган. Давлатнинг пайдо бўлиши билан Элатнинг мустаҳкамланишига имконият пайдо бўлган. Ривожланган ўрта асрларда Европа ва Осиёнинг кўпгина мамлакатларида Элат тўла шаклланди. И. ч. муносабатларининг тараққий этиши, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг кучайиши билан Элатлар миллатга айланди. Кўпинча бир миллатнинг шаклланиш жараёнида бир неча Элат қатнашган. қадимий рус миллати асосида украин ва белорус Элат лари вужудга келган ва кейинчалик миллат бўлиб таркиб топган.

Турли объектив сабабларга кўра, ўз ривожланишидан орқада қолган кўпгина Элатлар (асосан, кичик Элатлар) миллатга айланмаслиги ҳам мумкин. Улар давр ўтиши билан иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланган бошқа Элат ва миллатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ўтиши натижасида илғор халқнинг маънавиятини, тилини ўзлаштиради ва ўша миллатнинг таркибига қўшилиб кетади.

Қадимда ҳоз. Ўзбекистон ҳудудларида ва унга туташ минтақаларда бир неча Элатлар вужудга келган: бақтрияликлар, хоразмликлар, суғдийлар, қангарлар, фарғоналиклар. Аммо бу Элатлар кишилик жамиятининг маълум бир тарихий тараққиёти давомида инқирозга учраб, илк ўрта асрларда янги Элатлар — турк, уйғур, ўғуз, тожик ва ўзбек элатлари ташкил топган. Ушбу Элат ларнинг барчаси ҳам тўлиқ Элат бўлиб шаклланмади. Турли ижтимоий-сиёсий ва тарихий омиллар сабабли бу Элат ларнинг айримлари парчаланиб кетди ва шаклланиши давом этаётган Элат ларнинг этногенетик жараёнларига сезиларли таъсир ўтказди. Мас, турк, ўғуз, уйғурларнинг парчаланиб кетишидан кейинги этник жиҳатдан бирмунча ўзгарган авлодлари ўзбек Элат ининг этногенетик жараёнида қатнашган.

Хуллас, иқтисодийхўжалик, маданий ва этник жараёнларнинг тобора ривожланиши натижасида бир неча қабилаларнинг бирлашуви жараёнида вужудга келган Элат этник ҳудудий, иқтисодий тил ва этномаданий умумийлик асосида шаклланган.

Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001; Садохин А. П., Этнология, М.,2001.

Очил Бўриев, Асрор Қаюмов.


Кирилл алифбосида мақола: ЭЛАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ЭТНИК БИРЛИК
ДАВЛАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты