ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИНСТИТУТИ

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси, 1961 йил Тошкент шаҳрида ташкил этилган. ин-т республикада юқумли касалликларга қарши курашиш ишларини мувофиқлаштириш маркази ҳисобланади. Интдаги илмий изланишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Илм-фан ва технология маркази томонидан тасдиқланган 4 та грант мавзуси асосида олиб борилади.

Ин-т таркибида эпидемиология, микробиология, клиник, ўта хавфли юқумли касалликлар ва бошқалар бўлимлари, сурункали юқумли жараённи ўрганиш ва протозой касалликлари лаб. лари, илмий кутубхона, марказий стерилизация пункти, дорихона, виварий ва бошқалар бор. ин-т олдида турган асосий вазифа юқумли касалликларга қарши кураш чоратадбирларини такомиллаштириш, юқумли касалликларнинг эпидемиологияси, микробиологияси ва клиникасига оид илмий изланишлар олиб бориш ва шу соҳага оид юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, шунингдек, маҳаллий соғлиқни саклаш хизмати ташкилотларига амалий ҳамда консультатив хизмат кўрсатишдан иборат.

Ин-тнинг 200 ўринли касалхонасида реанимация, қабул ва 7 клиник бўлим, бактериологик, биокимёвий, клиник диагностика ва экспресс диагностика лаб., шунингдек, физиотерапия, стоматология, эндоскопия ва рентген хоналари ҳамда консультатив поликлиника мавжуд. Клиникада вирусли гепатитлар, ичак инфекциялари, бруцеллёз, гижжа ва паразитар касалликлари, безгак, тиф, паратифлар билан оғриган беморлар (катталар ва болалар) даволанади.

Ин-т фаолияти акад. И. Қ. Мусабоев, А. О. Обидов, З. К. Каримов, М. В. Невский, С. С. Махсумов, К. Ж. Жалилов, Ш. Ш. Шоваҳабов, М. Шарипов, М. Ж. Аҳмедова, А. Г. Валиев, С. Н. Бобохўжаев, Н. Ғ. Ғуломов ва бошқалар олимлар номи билан боғлиқ.

Ин-т ходимларидан 9 киши фан дри, проф., 18 нафари фан номзоди. ин-т илмий тўплам, монография ва методик қўлланмалар чоп этади. Ин-тда Тошкент тиббиёт академиясининг юқумли ва тропик касалликлар, Тошкент педиатрия тиббиёт интининг эпидемиология ва юқумли касалликлар хамда Тошкент врачлар малакасини ошириш интининг болалар юқумли касалликлари кафедраси фаолият кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ФРАНЦИЯ
ЭСТОНИЯ
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты