ДЕЗАРГ ТЕОРЕМАСИ

ДЕЗАРГ ТЕОРЕМАСИ — проектив геом. нинг муҳим теоремаларидан бири. Ж. Дезарг топган. Дезарг теоремаси 2 қисмдан иборат:

1) ABC ва А’В’С учбурчакларнинг тегишли томонлари бир тўғри чизиқда ётувчи учта X, Y, Z нуқтада кесишса, учбурчакларнинг мос учларини туташтирувчи учта тўғри чизиқ битта нуқта орқали ўтади;

2) ABC ва А’В’С учбурчакларнинг мос учларини туташтирувчи учта тўғри чизиқ битта нуқтадан ўтса, бу учбурчакларнинг мос томонлари бир тўғри чизиқда ётувчи учта нуқтада кесишади. Дезарг теоремаси бир текисликда ётган учбурчакларга хам, бир текисликда ётмаган учбурчакларга ҳам тааллуқли. Дезарг теоремасидан элементар геометрияда конструктив масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин. Дезарг теоремасининг мазмуни тўғри чизиқларнинг текисликда ўзаро жойлашишига тааллуқли бўлиб, ўлчашлар билан боғлиқ эмас. Дезарг теоремасини уч ўлчовли фазога мурожаат қилмасдан исбот қилиш, яъни проектив текисликда қабул қилинган аксиомаларга асосланиб уни мантиқий йўл билан келтириб чиқариш мумкин эмаслигини Дезарг теоремаси Гильберт исбот қилди. Демак, Дезарг теоремасини текисликдаги проектив геом. нинг мустақил аксиомаси, деб қараш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕЗАРГ ТЕОРЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты