ДЕЗИНСЕКЦИЯ

ДЕЗИНСЕКЦИЯ (дез… ва лот. insectum — ҳашарот) — юқумли касаллик қўзға-тувчиларни тарқатадиган зараркунанда бўғимоёқлиларнн йўқотиш учун қўлланиладиган чоратадбирлар маж-муи. Дезинсекция одам ва ҳайвонларда турли ин-фекцион касалликларни ташиб юрадиган бўғимоёклилар (кана, пашша, бит, чивин, искабтопар), шунингдек, тураржойлардаги суварак, қандала, бургаларни қириш учун ўтказилади. Дезинсекция тер-минини биринчи бўлиб рус микробиологи Н. Ф. Гамалея киритган (1910). Профилактик ва қирувчи Дезинсекция бўлади. Профилактик Дезинсекцияга шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, чиқиндиларни вақтида чиқариб ташлаш, ту-раржой ва хўжалик биноларини озода саклаш, ҳовуз ва арикларни тозалаш, ҳашаротлар пайдо бўлиши ва кўпайи-шининг олдини олиш киради. Қирувчи Дезинсекция физик, кимёвий ва биологик усуллар билан амалга оширилади. Кўпроқ кимёвий воситалар (жумладан инсектицидлар) қўлланилади. Улар таъсир этиш механизмига кўра тери орқали таъсир этадиган (хлорофос, трихлофос ва б.), ичак орқали таъсир этадиган (бор кислота, бура, бутадион ва б.) ва фумигант — ҳашарот организмига на-фас йўллари орқали таъсир этадиган воситаларга бўлинади. Биологик Дезинсекция усули заракунандаларни «бир-бирига едириш»га (мас, патоген микроорганизмлар, гельминтлар, вируслар ва ҳ. к.), физик Дезинсекция эса юқори ёки паст босим билан таъсир этишга асосланади. Бу усуллар ёрдамида ҳашаротларнинг кўпайишига анча чек қўйилади. Ветеринария да Дезинсекция чорва моллари соғлиғига зарар етказадиган ва улар маҳсулдорлигининг пасайишига олиб келадиган ҳашаротлар ва каналарни йўқотишга қаратилган тадбирлардир. Ҳайвонлар, чорвачилик ва паррандачилик бинолари, фермалар ҳудудлари, омборхоналар, ҳайвонот хом ашёсини қайта ишлаш корхоналари, кушхоналар, гўшт комбинатлари, ветеринариясанитария назорати ўрнатиладиган бошқа объектларда ўтказилади.

Ўзбекистонда ветеринария соҳасида Дезинсекция масалалари билан шуғулланиш учун 1961 й. да Ўзбекистан ветеринария и.-т. ин-тида махсус арахноэнтомология лаб. ташкил этилди. Лаб. гнус ва б. хавфли ҳашаротлар ва энтомозларга карши Дезинсекция чоралари жорий этиш ва тадқиқ қилиш ишларини йўлга қўйди. 40 дан ортиқ кимёвий инсектицид, 12 мик-робиологик, 2 та пробиотик препарат, 3 та антомофаглар ва чивинлар феромони (мускалюр) қўлланишга тавсия этилди. Республикада ветеринария амалиётида цимбуш (циперметрин), децис, нурел, бутокс ва б. қўлланилмоқда.

Деҳқончиликда Дезинсекция уруғлик ва кучатлар, захира озиқ-овқат ва ем учун мулжалланган маҳсулотлар захирасидаги ва ўсимликлардан олинган техникавий хом ашёлардаги, омборлар, ун ва ёрма ишлаб чиқарадиган корхоналардаги зараркунанда қашаротларни йўқ қилишда қўлланилади. Одатда, кимёвий Дезинсекцияда бромметил, дихлорэтан, хлорпикрин, металлихлорид ва б. билан фумигациялаш, бино ичини таркибида гексахлоран ёки унинг гамма-изомерлари бўлган аэрозоллар билан ишлаш, сиртдан таъсир қилувчи инсектицидлар пуркаш, уруғлик захирасини инсектицид ва акарицид дустлари билан чанглаш; новда, каламчаларни инсектицид ва акарицидлардан тайёрланган суюкликка ботириб олиш ва б. қўлланилади. Айрим ҳолларда дон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг идиш ва қоплари инсектицидлар билан ишланади, паст ҳароратда совитилади ёки юқори қароратда қиздирилади. Дезинсекциянинг оддий усули — зараркунанда тушган уруғлик бошқа жойга кўчирилади ёки махсус машиналарда тозаланади (қ. Омбор зараркунандалари).

Шоносир Шоваҳобов, Аҳрор Рўзимуродов, Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕЗИНСЕКЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИНСЕКТИЦИДЛАР
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ДЕЗИНФЕКЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты