ЭФИОПЛАР, итиоплар, итьоплар (юн. анхиопз — қуёшда қорайган) , ҳабашлар — 1) қадимда — Мисрдан жан. да, Нубия ва ҳоз. Эфиопия ҳудудида яшаган аҳоли номи;
2) Эфиопия аҳолисининг умумий номланиши. Умумий сони 52 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Амхара тилилй. сўзлашади. Диндорлари — христианлар, сунний мусулмонлар; бир қисми иудаизмт эътиқод қилади. Мил. ав. 1-минг йилликда Жанубий Арабистондан Эфиопияга айрим араб қабилалари бир неча марта кўчиб келиб кушит тилларит сўзлашувчи маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. Эфиопларнинг асосий этник компонентини амхара, гураге, қисман галла, тиграйлар, Эфиопиянинг марказий қисмида эса агау, каффа, уоламо ва бошқалар халқлар ташкил қилади. Ушбу халқлар негизида эфиоп миллатининг шаклланиш жараёни бормоқда. Асосий машғулоти — деҳқончилик, чорвачилик.