ЭШОНОВ

ЭШОНОВ Отабой (1916.15.3 Тошкент — 1990.2.10) — ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1966), юридик фанларидри (1950), проф. (1951). ЎзССР МИК ҳузуридаги Совет қурилиши ва ҳуқуқи интини тугатган (1936). Тошкент юридик ин-тида аспирант (1936 — 39), ассистент, катта ўқитувчи (1939 — 43), доцент (1943— 45), давлат ва ҳуқуқ кафедраси мудири (1954—55). Ўзбекистон ФА Тарих ва археология (194551), Иқтисодиёт (195 1—52) интларида бўлим мудири, ЎзССР Министрлар Совети фан, маданият ва маориф бўлими мудири (1953—54), Ўрта Осиё унтида кафедра мудири (1955—58). Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ интида директор ўринбосари (195859), директор (195961), сектор мудири (1961 йилдан). Илмий ва педагогик фаолияти ҳуқуқшунослик ва давлатшуносликни ўрганишга бағишланган. Эшонов бир неча дарслик ва ўқув қўлланмаларининг муаллифи. Шунингдек, унинг бевосита раҳбарлигида Файзулла Хўжаевнинг 3 жилдли Танланган асарлари нашр этилган (1976 — 80). Эшонов Бухоро хонлигининг 19-аср охири —20-аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тузилиши, БХСР давлат ва ҳуқуқ тарихини тадқиқ қилган. Бухоро шаҳридаги кўчаларнинг бирига Эшонов номи берилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЭШОНОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЕОГРАФИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты