ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ

ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ (ҳуқуқда) жиноят қилишда айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган процессуал мажбурлов чораси. Ўзбекистон Республикаси ЖПКга кўра, эҳтиёт чоралари суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан айбланувчи, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов, суддан бўйин товлашининг ва бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадларида қўлланилади. Бунда айбнинг оғирлиги, айбланувчининг шахси, ёши, соғлиғи, бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади.

Эҳтиёт чорасининг турлари: муносиб ҳулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат; шахсий кафиллик; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; қамоқда сақлаш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Алоҳида ҳолларда гумон қилинувчига нисбатан прокурорнинг рухсати билан қамоқда сақлаш тарзидаги Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин. Қонун талабларига кўра шахсга ана шу эҳтиёт чораларининг фақат бири қўлланилиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЙБЛАНУВЧИ
ТОШКЕНТ
АЙБ
ҚАМОҚҚА ОЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты