ФАХРИЙ УНВОН

ФАХРИЙ УНВОН — ЎзР да фуқароларнинг алоҳида хизматларини юксак эътироф этиш шаклларидан бири. Фуқароларни меҳнатдаги хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун уларни рагбатлантириш мақсадида берилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш ЎзР Олий Мажлисининг мутлақ ваколатлари жумласига киради. ЎзРнинг малакавий ва Фахрий унвон ларини Ўзбекистон Республикасининг Президенти беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 й. 26 апр. даги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Фахрий унвон лари таъсис этилган: «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби», «Ўзбекистон ифтихори», «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси», «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми», «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси», «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири», «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган алоқа ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган меъмор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган пахтакор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган пиллачи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган саноат ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган соғлиқни сақлаш ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган транспорт ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган фуқаро авиацияси ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган чорвадор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган юрист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган қишлоқ хўжалик ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган қурувчи».

Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвони берилган шахсларга белгиланган намунадаги кукрак нишони ва унвон берилганлиги тўғрисидаги хужжат топширилади. Фахрий унвон билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар. Фахрий унвонлар такроран берилмайди.


Кирилл алифбосида мақола: ФАХРИЙ УНВОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ДАВЛАТ
ЭРОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты