ДИСПЕПСИЯ (дис… ва юн. pepsis — ҳазм) — овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, меъда-ичак фолиятининг издан чиқиши билан кечади. Одам ичагининг турли бўлимларида, мас, ингичка ичакнинг пастки ва йўғон ичакнинг юқори бўлимида бижғитувчи микроблар, йўғон ичакнинг қуйи қисмида эса чиритувчи микроблар кўп. Соғлом ичакдаги бижғиш ҳамда чириш жараёни маълўм мўвозанатда бўлиб, касал қилмайди. Ана шу микроблар ўртасидаги нисбатнинг бузилиши Диспепсияга сабаб бўлади. Болалар Диспепсияси уларни нотўғри овқатлантириш натижасида пайдо бўлиб, ич кетиши, қайт қилиш ва уму-мий аҳволнинг ёмонлашиши билан кечади. Асосан бир ёшгача бўлган болаларда учрайди. Диспепсиянинг А, Б ва В хиллари фарқ қилинади. А хилида организм сувсизланмайди, Б хилида бир оз сувсизланади, В хилида эса оғир сувсизланиш кузатилади. Диспепсия кўпроқ оддий ва токсик бўлади. Оддий Диспепсия ҳадеб эмиза-вериш (айниқса онанинг сути мўл бўлганида) ёки эмизиб юриб, бирдан сунъий овқатлантиришга ўтиш, овқат таркибининг бола ёшига мос келмаслиги туфайли пайдо бўлади. Болани ҳаддан ташқари иссиқ кийинтириш, ўрабчирмаш ҳам Диспепсияга сабаб бўлиши мумкин; иссиқлаб кетганда суюқликка эҳтиёж кучаяди, бола кўкракка ёпишиб олиб эма бошлайди, лекин эмган сути одатдагича бўлса ҳам, уни ҳазм қила олмайди. Бундан ташқари, боланинг меъда-ичак йўли анатомик функционал жиҳатдан ҳали яхши ривожланмаганлиги учун овқат ҳазм қили-ши бузилади. Бунда бола эмизилгач ёки овқат берилгач, бир оз вақтдан кейин эмган сутини ёки еган овқатини қусиб ташлайди, аксари ичи кетади. Қорин шишади, бола безовталаниб, иштаҳаси йўқолади. Касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат этиш лозим. Бола Диспепсиянинг А хили б-н оғриганда уни эмизаверилади, Б ва В хилида эса врач тегишли доридармонларни буюриб, касалхонага ётқизишни тавсия этади. Токсик Диспепсия овкатланиш тартибига риоя этмаслик ва бактериал инфекция натижасида организмда моддалар алмашину-вининг барча турлари, шунингдек, кўпгина аъзо ва системалар фаолиятининг жиддий бузилишлари билан кечади. Кўпинча касалликлар билан оғриб мадорсизланган, нимжон болаларда кузатилади. Баъзан токсик Диспепсия тўсатдан авж олади, беморнинг аҳволи ёмонлашади, бўшашади, инжиқ бўлиб қолади. Тезтез ичи кетади, вазни тез камаяди, гоҳо бола ҳушдан кетади, қайт қилиб, ичи кетганлиги боис кўп сув йўқотиб, организм сувсизланиб крлади. Беморнинг турки ўзгаради, эс-ҳуши йўқола бошлайди, юрак фаолияти сусаяди; оғриқни сезмай қўяди, териси бўзаради ёки унда қизил доглар пайдо бўлади. Томир уриши тезлашади, артериал босим тушиб кетади, кома ҳолати кузатилади. Токсик Диспепсия бола ҳаёти учун жуда хавфли, бунда зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Боланинг аҳволи бир оз енгиллашгач, жуда кам микдорда за-рурий парҳез овқатлар ёки оз-оз она сути ёки болалар кефири, қатиғи бера бошланади. Кейинчалик овқат миқдорини ошира бориш ва бир маромга етказиш, орадан 6—8 кун ўтгач боланинг аҳволидан келиб чиқиб овқат микдорини кўпайтириш, шунингдек, анти-биотиклар, витаминлар тавсия этилади. Парентерал Диспепсия, одатда, бирорта касаллик (отит, ўткир респиратор касалликлар, зотилжам) билан бирга кечади. Диспепсиянинг олдини олиш учун овкатланиш режимига қатъий риоя қилиш, болага ҳаддан ташқари кўп овқат бер-маслик, овқатига оз-оздан мева ва саб-завот шарбатларини қўшиб бериш, боланинг иссиқлаб кетишига йўл қўймаслик керак. Катта кишиларда ҳам меъда ва ичак Диспепсияси (ёғ, оқсил ёки уг-леводлар кўплаб истеъмол қилинганда) кузатилиши мумкин.
Ҳайвонларда асосан 5—7 кунлик бузоқлар, чўчқа болалари (аҳёнда қўзи ва қулунлар) касалланади. Бўғоз молларни озиқлантиришда ва парвариш қилишда зоогигиена қоидаларига риоя қилмаслик, туғилган ёш ҳайвоннинг сифатсиз оғиз сутини эмиши Диспепсияга сабаб бўлади. Бузокларда ҳазм жараёни бузилади, ширдон ва ичакларда йиринглаш рўй беради, грамманфий микрофлора кўпаяди, кучли ич кетиши юз беради. Оддий Диспепсияда ич кетса ҳам ҳайвон иштаҳаси сақланади ёки сал пасаяди, гавда т-раси нормал бўлади. Токсик Диспепсияда эса иштаҳа йўқолади, юрак фаолияти сусаяди, гавда т-раси 35° гача пасаяди, қулоқ, тумшуқ, оёқ ва дум совийди.
Даволаш: оддий Диспепсияда илиқ физи-ологик эритма ичирилган ҳолда 6—12 соат оч ҳолда парҳез қилинади, дастлабки кунларда ёш ҳайвонларга ичириладиган сутнинг суткалик нормаси 35—50% камайтирилади, сут беришдан 10—15 мин. олдин (суткада 3—4 марта) бузоқ ва қулунларга 500—600 мл дан, қўзилар ва чўчқа болаларига 50—100 мл дан илиқ физиологик эритма ичирилади. Меъдаичакдаги бижғиш жараёнини тўхтатиш учун касал хайвонга синтомицин, тетрациклин, фталазол, левомицин, колимицин каби препаратлар берилади. Тери остига, венага ёки қорин ичига махсус тайёрланган хлорли препаратлар эритмалари юборилади. Юрак фаолиятини тиклаш учун глюкоза, кофеин ёки камфора мойи ишлатилади.
Олдини олиш: янги туғилган молларни сифатли озиқлантириш, бўғоз моллар ва янги туғилган ҳайвонларни боқишда, шунингдек, бузоқ, қўзилар туғилишида зооветеринария қоидаларига амал қилиш.
Акмал Султанов. Аҳрор Рўзимуродов.