ДОР ут-ТИЛОВАТ

ДОР ут-ТИЛОВАТ (Қуръон ўқиладиган, тиловат қилинадиган жой) — Шаҳрисабз марказида Дор уссиёдат мажмуаси ғарбида темурийлар хонадонига мансуб қад. иншоотлар — Шамсиддин кулол мақбараси, Гумбази Саййидон ва Мадраса ўрнида барпо этилган Кўк гумбаз масжидишн иборат мажмуа жойлашган.

Амир Темур томонидан барпо этилган мақбарага 1370 й. да вафот этган пири Шайх Шамсиддин Кулол, кейинчалик пойига отаси Амир Тарағой дафн этилган. Мақбара қурилиши Улуғбек ҳукмронлиги даврида ниҳоясига етган. Унинг қаршисида масжид, жан. да яна бир мақбара қад кўтарган. Мақбарадаги ёзувларда «Бу мақбара улуғ олимларнинг олими… (султонларнинг) аълоси… қонунчилик ва билимда… дин ва эътиқодда тенги йўқ олий ҳазрат Султон Улуғбек Кўрагонийнинг фармони билан бунёд этилди, Аллоҳ унинг подшоҳлигини ва султонлигини узоқ қилсин, 841 й. ҳижрий» деган ёзув сақланган. Мақбара ичида қўшни қабристондан 15—18-а. ларда кўчириб келтирилган бир неча сағаналар бор. Уларнинг айримларидаги ёзувларда термизлик саййидларнинг номи сақланган.

Ҳовли томонга қаратиб қурилган масжид, мақбаралар ва Дор ут-тиловат ут-т. мадрасасининг дарсхонаси, ҳужралари бузилиб, ўрнини кейинчалик қурилган қўшимча хоналар эгаллаган. Дор ут-тиловат мажмуасида 18— 19-а. ларда қурилган бинолар ҳам бор, бироқ уларни бадиий жиҳатдан Амир Темур ва Улуғбек даври меъморлиги билан қиёс қилиб бўлмайди. 1994—96 й. ларда олиб борилган археологик тадқиқотлар асосида жоме масжиднинг икки тарафидаги ғиштин ра-воқли айвон қолдиқлари, Мадраса, дарвозахона ва миноранинг пойдевор қолдиқлари аниқланди. Мажмуанинг тарихий шаклини тиклаш мақсадида масжид айвонлари, мадрасасининг бир қисми, минора тикланди. Кўк гумбаз ва Гумбази Саййидонда ҳам таъмир ишлари олиб борилди.


Кирилл алифбосида мақола: ДОР ут-ТИЛОВАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
УЛУҒБЕК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты