ДЎСТИ ХУДО МАСЖИДИ

ДЎСТИ ХУДО МАСЖИДИ — Фарғонадаги меъморий ёдгорлик (20-а. бошлари). Маҳаллий эшон Алихон буюртмаси билан уста Ёқуб раҳбарлигида қурилган. Халфа Тилло мажмуасинцнт шим. қисмида жойлашган. Халфа Тилло мақбараси билан масжидни улар ўртасидаги дарвозахона ўзаро боғлаб туради. Масжид миллий меъморлик анъналари асосида серҳашам безатилган. Ёғоч устунлар танаси қиррали, кўзагиси кунгирасимон, шаклдор, каллаги муқарнаслар б-н якунланган. Шифтларидаги рангбаранг ислимий нақшлар заминида кўк, тўсинлардаги жимжима ҳошиялар ичидаги гул безаклари заминида қизил ранг устунлик қилади. Шифт ўртасидаги турунж ўзига хос ёрқин рангли бўлиб, тўсинлардаги нафис нақшлар билан уйғунлашиб кетган. Шийпонга ўхшаш икки қатор устунли дарвозахона шифти ҳам масжидники сингари серҳашам.


Кирилл алифбосида мақола: ДЎСТИ ХУДО МАСЖИДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҲИНДИСТОН
ХИТОЙ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты