ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ — фуқароларнинг Конституция ва қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган асосий хуқуқ ва бурчлари. Улар давлат органлари томонидан муҳофаза этилади ва бажарилиши назорат килинади. Ўзбекистон Конституциясининг 2бўлимида фуқароларнинг асосий ҳуқукдари, эркинликлари ва бурчлари қуйидагича туркумланади:
1) Шахсий ҳукук ва эркинликлар;
2) Сиёсий ҳуқуқлар (қ. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар);
3) Иқгисодийижтимоий ҳуқуклар (қ. Иктисодий ҳуқуқ ва эркинликлар).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қуйидаги бурчлари кўрсатилган: фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадрқимматини ҳурмат қилишга; Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга; атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга; қонун билан белгиланган солиқпар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фукаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.