ГАЗЕТА (итал. gazzetta — чақа пул) — кундалик воқеалар тўғрисида материаллар эълон қилинадиган даврий (вақтли) босма нашр. Оммавий ахборот ва тарғиботнинг асосий воситаларидан бири. Унинг вазифаси жамиятнинг ахборотга бўлган эҳгиёжини, маънавий интеллектуал талабларини қондиришдан иборат. Газета фақат ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаёт объекти бўлиб қолмай, балки моддий и. ч. объекти, и. ч.-иқтисодий муносабатлар соҳаси ҳамдир. Шу билан бирга Газета товар — моддий маҳсулот ҳам ҳисобланади. Газета ҳажми 2 саҳифадан 100 саҳифагача ва ундан кўп бўлиши мумкин.
Газета ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий ҳаётга оид долзарб ахборотни ҳозиржавоблик билан турли адабий шакл (жанр)ларда оммага етказади ва шу йўл билан ўз ўқувчиларида кундалик турмуш воқеаларига нисбатан маълум муносабат ва тасаввур пайдо бўлишига, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ғоя ва эътиқодлар шаклланишига таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикрининг маҳсули ва ифодачиси сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий демократик жамиятда Газета фаолияти тегишли қонунчилик асосида кечади. У ўзи тарқатаётган ахборотнинг холис ва ҳаққонийлиги учун қонун олдида жавобгар ҳисобланади, халқ маънавий қудратини юксалтиришга, омма ижтимоий онгини ривожлантиришга кўмаклашади, ҳокимият билан жамият ўртасида холис воситачи вазифасини ўтайди. Жамият ва халқ номидан бошқарув идораларининг фаолиятини назорат остига олади. Демократик жамиятда кафолатланган сиёсий эркинликлар, жумладан матбуот эркинлиги Г. фаолиятининг самарали бўлиши учун қулай имконият яратади. Авторитаризм ва тоталитар тузум шароитида эса Газета бундай имкониятдан амалда маҳрумдир.
Газетада турли жанр ва услублардан, айниқса ахборот ва б. публицистик жанрлардан фойдаланилади. Уларда ахборот агентликларининг расмий хабарлари, ҳисоботлар, репортажлар воқеаларни ҳозиржавоб тарзда ёритишга хизмат қилади; шару,, суҳбат (интервью), тақриз ва б. воситасида воқеалар ва уларни келтириб чиқарувчи сабаблар изоҳлаб берилади; мақола, обзорлар ва шархларда воқелик таҳлил қилинади; булардан ташқари Г. да лавҳа, очерк, памфлет, фельетон каби публицистик жанрлардан ҳам фойдаланилади; шунингдек унда газетхон-ларнинг хатлари, назм ва насрда ёзилган бадиий асарлар, чизма ва фотосуратлар босилади. Газетани безатиш ўзига хос бўлиб, бу аввало Газета мазмунини газетхонга қизиқарли ва оммабоп тарзда етказиш, муҳим хабар ва фикрларга уларнинг эътиборини жалб этишга қаратилади. Газета фаолияти бош муҳаррир, бўлимлар мудирлари, турли йўналишдаги мухбирлар (репортёр, шарҳловчи ва б.) дан иборат таҳририят томонидан ташкил этилади ва бошқарилади. Кўпгина Газета ларнинг махсус мухбирлари, мамлакатнинг ичида вахорижий давлатларда ўз мухбирлари бўлади. Газеталар факс, «Интернет» тизими, телефон ва телекс воситалари орқали дунёнинг турли чеккаларидан зуд ах-боротларни олиб туради.
Газетанинг ибтидоий тури дастлаб Рим-да — мил. ав. 1-а. да (варака ва бюллетиеклар шаклида), Хитойда 7-а. да («Ди бао» — «Пойтахт ахбороти» номи б-н) чиққан. Ҳоз. газеталарнинг дастлабки турлари 16—17-а. ларда Европада пайдо бўлган. Улар хусусий шахслар, ак-сарият матбаачилар, ноширлар, почта ходимлари томонидан нашр қилинган. Илк Газеталар ҳафтада ва 15 кунда бир марта чоп этилиб, кам нусхада бўлган. Уларда асосан сарой янгиликлари, ти-жорат хабарлари босилган. 16-а. да Венецияда ёзма ахборотлар учун «газетта» деган чақа пул тўлашган (номи ҳам шундан). 1631 й. да Парижда қирол Людовик XIII (1586—1653) нинг шахсий шифокори ва йилномачиси Теофраст Ренодо парижлик китобфурушлар — Луи Вандом ва Жан Марпэн билан биргаликда «La Gazzette» номли вақтли босма нашрни ташкил этади. Ҳоз. маънодаги «газета» термини мана шу нашр ташкил қилингач, сўзлашувда раем бўла бошлаган, деган фикр мавжуд.
Газета чилик 18-а. дан эътиборан, айниқса Англия, Германия, Франция, Италия, АҚШ мамлакатларида тараққий қила бошлади ва бу мамлакатларда кўплаб ижтимоийсиёсий йўналишдаги кундалик Газеталар пайдо бўлди. Мазкур даврда тармоқ, яъни соҳа Газета лари ҳам таркиб топди. Умумсиёсий нашрлар қаторига иқтисодиёт, тижорат, илм-фан, адабиёт, спорт ва б. соҳаларга ихтисослашган махсус Газеталар қўшилди. Газеталар чиқариш билан хусусий ноширлардан ташқари турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар, фирма ва компаниялар ҳам шуғуллана бошлади. Шу тариқа Газеталар турли сиёсий қарашлар, мафкуралар жарчисига айлана борди, унинг пайдо бўлиши ва равнақ топишида ижтимоий ҳаётнинг фаоллашуви, оммада ижтимоий ахборотга эҳтиёжнинг ортиши, савдо, саноат ва маорифнинг юксалиши, босмахона анжомлари ва қоғоз и. ч. нинг ривожланиши, ахборот тўплаш, уни қайта ишлаш ва тарқатиш муассасалари тармоғининг кенгайиши ва б. омиллар муҳим аҳамият касб этди.
Демократах қадриятларнинг, сиёсий эркинликларнинг умумжаҳон миқёсида эътироф қилиниши ва жамият ҳаётига сингиши туфайли Газеталар йўналиши ва мазмунида жиддий ўзгариш-лар содир бўлади. Демократик ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатларда Газеталар ўзларини шахе ва жамият манфаатларининг ҳимоячиси сифатида намоён этмоқдалар.
Газета чилик тараққиёти Ўзбекистонда ҳам ўз тарихига эга. Бу ерда 19-а. нинг 70-й. ларидан «Туркестанские ведомости» Г. сининг чиқа бошлаши Туркистонда даврий матбуотнинг ибтидоси бўлди. Унда ўлка тарихи, маданияти, геогр. си, этнографияси, саноати ва б. га оид мақолалар босилган. Шу билан бир вақтда ўзбек тилида «Туркистон вилояининг газети» ҳам нашр этила бошлади. 1917 й. гача Туркистонда бу икки Газетадан ташқари, турли вактларда ўзбекча ва русча (баъзан қирғиз ва тожик тилларида) 100 дан ортиқ Газеталар чиққан. Улар асосан савдо, саноат марказлари — Тошкент, Самарқанд, Ашхобод, Қўқон, Андижон, Фарғона ва б. шаҳарларда нашр этилган. Булар вазифаси, даврийлиги ва б. хусусиятлари жиҳатидан турлича эди. 20-а. бошида ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида тараққийпарвар ўзбек маърифатчилари томонидан нашр қилинган Т«араккий», «Хуршид», «Шуҳрат» (1906—07), «Бухоройи Шариф», «Самарканд», «Садои Туркистон», «Садои Фарғона»( 1912—15), «Нажот», «Фарғона нидоси», «Турк эли», «Хуррият», «Эл байроғи» (1917—18) каби Газеталар миллий газетачилик тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Уларда миллий тараққиёт муаммолари ўз ифодасини топган. Айниқса «Тараққий» биринчи бор эркинлик, тенглик ғояларини илгари сурди, жадидларнинг қарашларига мослашиб, истиқлолнинг маънавий замини масаласига катта эътибор берди. Шунинг учун ҳам ЎзР Олий Кенгаши «Тараққий» Г. сининг 1-сони чиққан 27 июнь (1906) санасини ўзбек журналистларининг касб байрами — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди (1993).
Ўзбекистонда шўро тузуми даврида ўзбек ва б. маҳаллий тилларда, шунингдек рус тилида янги йўналишдаги Газеталар тизими таркиб топди. Буларнинг барчаси («Совет Ўзбекистони», «Правда Востока», «Ҳақиқати Ўзбекистон», «Қишлоқ ҳақиқати», «Ўқитувчилар газетаси», «Ёш ленинчи» ва б.) коммунистик мафкура на-зорати остида нашр этилган, тоталитар тузум мақсадларига хизмат қилиб, компартия хоҳиш-иродасини ифода этган. Уларнинг саҳифаларида халқ тарихини сохталаштирувчи, миллий қадриятларни ерга урувчи, мамлакатдаги якка ҳокимлик сиёсатини кенг қўллабқувватловчи, даҳрийликни тарғиб этувчи мақолалар кўплаб босилган. Ўзбекистан мустақилликка эришгач (1991), Г. ларга мафкуравий яккаҳокимлик барҳам топди. Шундан сўнг мавжуд Газеталар ўз сиёсий йўналишини, мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартирди. Айримларининг номи ҳам ўзгарди: «Совет Ўзбекистони» — «Ўзбекистон овози», «Ҳақиқати Ўзбекистон» — «Овози тожик», «Қишлоқ ҳақиқати» — «Қишлоқ ҳаёти», «Ўқитувчилар газетаси» — «Маърифат», «Ёш ленинчи» — «Туркистон», «Ленин учқуни» — «Тонг юлдузи» номи билан чиқа бошлади.
ЎзР нинг юридик ва жисмоний шахслари «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун (1997)га биноан Газета
лар таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўзбекистонда тур ва хил жиҳатдан фарқланувчи кенг тармоқли Газеталар тизими таркиб топди. Айни пайтда ЎзР да 507 номда (шундан 77 таси республика, 162 таси вилоят, 176 таси туман, 45 таси кўп нусхали) Газеталар нашр этилади. Буларнинг бир галги ўртача умумий адади қарийб 2,1 млн. нусхадан иборат (2001).
Газеталар ўзбек, рус, қозоқ, тожик, қорақалпоқ, корейс, инглиз ва б. тилларда чиқади. Ўзбекистоннинг етакчи Газетаси — «Халк сўзи» ва «Народное слово» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг нашридир. Бу Г. лар ҳафтасига 5 марта чоп этилади. Ўзбекистондаги ошкоралик ва демократия муҳитида юзага келган янги партиялар ҳам ўз Газета ларини нашр эта бошладилар (қ. «Ўзбекистон овози», «Миллий тикланиш», «Адолат», «Фидокор»). Бундан ташқари турли ҳукумат идоралари, халқ ҳаракатлари, уюшмалар, жамғармалар муассислигида нашр этилаётган Газеталар («Бирлик—Единство», «Хуррият», «Ўзбекистан адабиёти ва саньати», «Мулкдор», «Менинг мулким» — «Частная собственность», «Соғлом авлод», «Савдогар» ва б.) ҳам чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўплаб реклама-тижорат, хусусий Газеталар пайдо бўлди. «Даракчи», «Тасвир», «Бизнесвестник Востока», «ЭКО», «Садо», «7×7», «Заковат», «Восточные вести», «Қизилқум» каби Газеталар шулар жумласидандир. Уларнинг бир галги адади 30 мингдан 250 минггача нусхани, ҳажмлари 48—64 саҳифани («Бизнес-вестник Востока», «Соликдар ва божхона хабарномаси») ташкил қилади (яна Қ. Матбуот, Журналистика).
Тоҳир Пидаев, Жаббор Раззоцов.