ҒИЖЖАК — торликамонли мусиқа чолғуси. Ўзбек, тожик, уйғур, қорақалпоқ, туркманларда ҳамда камон. кеманча номи билан озарбайжон, арман, грузин, эрон, турк ва б. Шарқ халқларида кенг тарқалган. Ўрта аср мусиқа рисолаларида баён этилган ривоятларга кўра уни (ғипчак номи б-н) Форобий яратган, Ибн Сино дастлабки 2 торини квартага сохтаган, Қулмуҳаммад Удий эса Ғижжакка 3 – торни қўшган. Унгача 2 симли Ғижжакда ипакдан эшилган ёки симли акс-садо берувчи торлар сони 8—11 тагача бўлган. Ғижжакнинг юмалоқ чўмичсимон косаси олдин қовоқ, кокос ёнғоғидан, ҳозирда ёғоч (тут, ёнғоқ) ғўлачасидан ўйиб ясалади ва косаси оғзига тери ёки пуфак тортилади. Парда-сиз дастасининг бир учига қулоқлар ўрнатилади, бир учи эса косахона устига жойлашади. Даста билан косахонанинг умумий уз. 550—900 мм атро-фида. Ҳозирда Ғижжакнинг торлар сони 3—4 бўлиб, кварта-квинтага созланади. Улар дастанинг юқори қисмида жойлашган шайтон харак ва косахона устидаги харакка ётқизилади. Умумий диапазони 4 октавадан ортиқ. Ғижжакнинг инсон овозига яқин, нозик ва дардли товуши, қочиримларга бой, хонақоий ижро услуби туфайли миллий мумтоз мусиқа ансамблларида асосий ўрин тутади. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида айтилишича, Ғижжакни чала билиш барча сарой созан далари учун шарт бўлган. Ўрта асрда Алижон Ғижжакий, Хўжа Ўзбек Ғиж-жакий каби санъаткорлар машҳур бўлган.
Ўзбекистонда Ғ. Ижрочилигининг ўзига хос услублари, асосан, Андижон, Бухоро ва Хоразм анъанавий мактаблари орқали намоён бўлган. Фарғона водийси ҳофизлик санъати ҳамда сурнай ижрочилик анъаналари таъсирида шаклланган Андижон мактаби (Т. Жалилов, Ғ. Ҳожикулов, Э. Рўзибоев, Ю. Юсупов ва б.) майда урғу (акцент)лар, куй тузилмаларини узмасдан чалиш йўллари, сурнайга хос қочиримлар сингдирилганлиги билан ажралиб туради. К. Жабборов, Ғ. Тошматов, М. Ниёзов, М. Муҳаммедов ижросида «Сурнай Ироғи», «Ўйин Муножоти», «Дугоҳи Ҳусайний» ҳамда «Кезарман» (Ғ. Тошма-тов), «Гул мавсуми» ров) каби Ғижжак куйлари машҳур. Маҳаллий мусиқа анъаналари (ай-ниқса, Шашмақом йўллари) неги-зида қарор топган Бухоро мактабига Ғижжакнинг худди титраёт-ган камонни юрғизиб садоланиши, ҳар бир пардани ўзида тўлқинлатиб (тебраниш) тезлашиши хос. Бухоро Ғижжак чилик мактаби намо-яндаларидан Ҳайдарқул Қоровулбеги (Бухоро амирлари саройларида хизмат қилган), 20-а. да Аминжон исматов, Само Воҳидов, Ҳикмат Неъматов, Ўлмас Расуловпар ижросида «Сурнай Ироғи», «Баҳри тавил», «Камон уфари», «Зулайҳо», «Ноз» (Ў. Расулов) каби намуналари оммалашган. Хоразм мактаби ижро услуби шиддат, камонни ургу билан тортиш, айни пайтда юмшоқ тўлқинлатиш билан ажралиб туради. Мазкур мактаб вакилларидан Патак-ғижжакчи (машҳур Суяв-бахши дас~ тасида фаолият кўрсатган, 19-а.), Абдулла Мижана, Матёқуб Харра-тов, Олланазар Ҳасанов, Ҳасанбой Атаевлар талқинида Хоразм мақомла-/шнинг чолғу йўллари, сурнай йўллари, шунингдек, «Алиқамбар», «Қалабанди», «Харротий» (М. Харра-тов), «Геч полвон» сингари куйлар машҳур.
Ғижжак якканавоз чолғу, айни пайтда жўрнавоз соз сифатида ҳам кенг қўлланилмоқда. Туркман, қорақалпоқ, хоразм бахшилари (мас, Р. Муродов), Андижонда Т. Жалилов, Ғ. Ҳожиқулов, С. Тўхтасиновлар ўзига хос жўрнавозлик йўлларини яратишган, 1970 й. лардан бошлаб Ғижжакни якканавоз ва миллий чолғу ансамбли таркибида алоҳида кўрсатиш, унда ўзига хос куй тузилмаларини бадиҳа тарзида чалиш усуллари Абдуҳошим Исмоилов, А. Да-даев ва б. ижросида оммалашган. замонавий техника воситалари (пиицикато, қисқа чўзимли товушларни ишлатиш йўллари) кенг кириб келиб. полифония ва полимонодия хусусиятларидан фойдаланилмоқда.
Ғижжакнинг косахонаси устидаги тери совуқ, нам шароитида чўкиб кети-ши, ингичка симларининг овози ноқислиги туфайли Ўзбекистон (айниқ-са. Андижон)да 19-а. охиридан Ғижжак ўрнига анъанавий ансамбллар таркибида скрипка ишлатила бошлади. 1940-й. ларда Ғижжакнинг ўзбек халқ чол-ғулари оркестрида ишлатиладиган альт, бас ва контрабас турлари яратилган. Мазкур оркестрлар таркибида Ғижжак чилар гуруҳи худди симфоник оркестрдаги камонли созлар гуруҳи (скрипка, альт, виолончель, контрабас) каби етакчилик қилади. Ҳозир халқ чолғу оркестрида Ғижжак —бас ўрнига қўбиз-бас (ёки виолончель), Ғ. —контрабас ўрнига — контрабаснинг ўзи ишлатилади.
Ад.: Кароматов Ф., Узбекская инструментальная музмка. Т., 1972: Вмзго Т., Музмкальнме инструменть! Средней Азии, М., 1980; То ш муҳа ме дов М., Ғижжак дарслиги, Т, 2005.
Ўлмас Расулов.