ҲАСАН БАСРИЙ

ҲАСАН БАСРИЙ, Абу Саид Абул Ҳасан Йасор (642—728) — илк исломнинг йирик илоҳиёт олими. Мадинада туғилган, 657 й. дан Басра ш. да яшаб, шу ерда вафот этган. 663—665 й. ларда ҳоз. Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий юришда қатнашган. Халифа Умар ибн Абдулазиз (681—720) даврида Басрада қозилик қилган. Ҳасан Басрий атрофида илоҳиёт олимлари тўпланиб, улар умавийлар давлати маънавиятини белгилаган. Ҳасан Басрийни аҳли сунна намояндалари ҳам, муьтазилийлар ҳам, суфийлар ҳам ўз устози ҳисоблаган. Ҳасан Басрий қарашлари ҳақида маълумотлар жуда оз. Уларга кўра, Ҳасан Басрий ирода эркинлиги (ихтиёрийлик) масаласида қадарийлар нуқ-таи назарида турган ва инсон бу дун-ёдаги қилмишлари учун ўзи масъул эканлигини таъкидлаган. Ҳасан Басрий мўътадил сиёсий қарашларга мос мавқеда турган: умма бирлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, мусулмонлар ўртасидаги ҳарбий можароларни қора-лаган.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАСАН БАСРИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ҚУРЪОН
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты