ҲИСОБ СТАВКАСИ, ҳисоб фои з и ставкаси, қайта молиялаштириш ставкаси — марказий банкларнинг тижорат банклари резервларини тўлдириш ва уларнинг ўз мижозларига банк хизматлари кўрсатиш учун берадиган кредитларига белгилайдиган фоиз ставкаси; тижорат банклари Марказий банкдан олган кредит ресурслари учун тўлайдиган \ақ. Ҳисоб ставкаси бозор механизмидаги ғоят муҳим иқтисодий восита, давлатнинг пул сиёсатида қўлланиладиган кучли иқтисодий дастак. Ҳ. с. пул бозоридаги талабга таъсир кўрсатишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Иқтисодиётда ўсишни тезлатиш мақсадларида Ҳисоб ставкаси пасайтирилади ёки аксинча иқтисо-днётда ўсиш жадаллашиб, товарларни сотиш қийинлашганда ўсишни секинлаштириш учун Ҳисоб ставкаси оширилади. Ҳисоб ставкасига пул бозоридаги талабдан ташқ-ари кутиладиган инфляция даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Инфляциядан кўриладиган йўқотиш Ҳисоб ставкасини ошириш орқали қопланади. Мас, меъёрдаги Ҳисоб ставкаси 4% бўлиб, инфляция 3% даражасида кутилса, амалдаги Ҳисоб ставкаси 7% ни ташкил этади. Марказий банкнинг Ҳисоб ставкаси қанча юқори бўлса тижорат банклари ўзлари тақдим этадиган крсдитлар учун оладиган фоизи шу қалар юқори бўлади. 2004 й. да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб ставкаси июлда 20% дан 18% гача, дек. да 18% дан 16% гача пасайтирилди ва қайта молиялашнинг йиллик ставкаси 18,8% ни ташкил этди (2003 й. да 27,1%, 2002 й. да 34,5%).
Алишер Ваҳобов.