ҲОЛВА

ҲОЛВА — ширинлик тури. Қанд ёки асалдан қайнатилган қиёмга ёг, кунжут, ёнғоқ мағзи, бодом мағзи, ун ҳамда бошқа масаллиқлар солиб тай-ёрланади. Таъмини яхшилаш учун Ҳолвага какао ва какао кукуни, майиз, цукатлар, ванилин, лимон кислота ва б. қўшилади. Солинадиган масаллиққа кўра, Ҳолванинг бодроқ Ҳ., мағиз Ҳ., ёнғоқ Ҳолва кунгабоқар Ҳ., кунжут Ҳ., ерёнгоқ Ҳолва, пашмак Ҳ. каби турлари мавжуд. Ҳар бир Ҳолва тури ўз навбатида қўшилган ёрдамчи масаллиғига қараб ванилин, шоколадли, витаминлаштирилган ва б. номлар билан аталади. Шарқ мамлакатларида, жумладан Ўрта Осиёда қадимдан қолвапазлик (ҳолвачилик) касби мавжуд бўлган. Йирик шақарларда ҳолва-пазлар узум ёки тут шинниси, ун, ёғ, кунжут, ўрик ва б. дан, кейинчалик шакар ва қанддан фойдаланиб турли-туман Ҳолваларни тай-ёрлашга ихтисослашганлар.

Бодроқ Ҳолва тайёрлаш учун бодроқ билан қовурилган ёнғоқ мағзи гўштқиймалагичдан ўтказилади (ёки янчила-ди). Маҳсулот ёғланган лаганчага солинади, устидан эритилган асал ёки қиём қуйиб, яхшилаб аралаштирилади, сўнг 1 см қалинликда ёйиб пресслаб, тўртбурчак ёки ромб шаклида кесилади.

Мағиз Ҳолва тайёрлаш учун ўрик ёки бодом, писта, ёнғоқнинг мағзи қову-рилиб, ёғ суртилган газ патнисга I см қалинликда ёйиб терилади. Қозонга шакар солиб, меъёридан ўтказиб қиём пиширилади. Қиём патнисдаги қовурилган мағизлар устига бир текисда қилиб қуйилади. Маҳсулот совигач, ўткир пичоқ ёрдамида катталиги 4×10 см келадиган бўлакчаларга бўлинади.

Айрим Ҳолвалар таркибида ёғ кўп (30%) бўлгани сабабли тез бузилиши мумкин, намлиги 4%. «Лавз» ва «Тўй», «Совунак» каби Ҳолва турларига қўй ва ўсимлик ёғи, ун, шакар қиём, кўпиртирилган тухум оқи ва совунак илдизи қайнатмаси қўшилади (яна қ. Қандолатчилик).

Умид Аҳроров.


Кирилл алифбосида мақола: ҲОЛВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты