ҲУҚУҚИИ ОНГ

ҲУҚУҚИИ ОНГ — ижтимоий онг шакли; жамият аъзоларининг мавжуд ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқни тушуниши, ҳуқуқ-тартибот ҳақидаги тасаввурида ўз аксини топади. Ҳуқуқии онг нафақат амалдаги ҳуқуқ, балки унинг тарихи, шунингдек бошқа жамиятлардаги воқеликларни билишни ҳам ўз ичига олади. Алоҳида шахс, гуруҳ ва жамиятнинг Ҳуқуқии онги ажратиб кўрсатилади. Ҳуқуқии онг ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий психологиядан ташкил топган. Ҳуқуқий мафкура — ҳар хил ҳуқуқий ҳоди-салар ҳақидаги нуқтаи назар, тушун-ча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборат. Ҳуқуқии онгнинг ҳуқуқий мафкура қисмида аксини топган ҳуқуқий ҳодисалар ҳуқуққа бағишланган махсус назарий изланишларда ўз ривожини топиб, илмий даражада англаб етилади. Бундай илмий асарларнинг мазмуни одамлар маънавий мулкига айланиб, уларнинг онгига аниқ ҳуқуқий билимларни, мулоҳазаларни, эътиқод ва кай-фиятни олиб киради. Ҳуқуқий мафкура — шахснинг Ҳуқуқии онг ини илмий асосда шакллантира бориб, ҳуқуққа, одамнинг ҳуқуққа бўлган муносабатига ҳал қилувчи таъсир қилади. Ҳуқуқий пси-хология — ҳуқуқий ҳодисаларни ҳис-сиёт билан англашдир. Одам ижтимоий ҳодисаларни, жумладан, ҳуқуқий муносабатларни нафақат ақл б-н, балки сезги билан ҳам тушуниб етади.

Ҳуқуқии онг даражаси жамият аъзоларининг ҳуқуқий маълумотларига ҳам боғлиқдир. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқий маданият даражасини кўтаришга кўмак берадиган ҳуқуқий ах-борот тизимини ташкил қилишнинг аҳамияти катта. Ҳуқуқий маданиятнинг даражасига қараб, Ҳуқуқии онг 3 турга ажратилади: оддий, илмий ва касбий. Оддий Ҳуқуқии онг, одатда, ўз-ўзидан вужудга келади ва одамнинг шахсий тажрибаси, ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳаётий вазиятлар ҳақидаги тушунчаси билан белгиланади. Бунга одамнинг ишга жойлашувидаги ёки олий ўқув юртига кириш қоидалари ё бўлмаса йўл қоидасини бузганлиги учун жавобгарлиги ҳақидаги билимлар мисол бўла олади. Ҳуқуқии онг борлиқ ҳақидаги оддий тушунчалар чегарасида қолиб кетмайди, доимо ривожлана бориб, назарий, илмий тушунчага айланади. Илмий Ҳуқуқии онг ижтимоий ҳуқуқий ҳақиқатни у ё бу даражада тўғри акс эттирувчи билимлар тизимини ўз ичига олади. Касбий Ҳуқуқии онг эса юридик олий ўқув юртларида ўқиш натижасида шаклланади, сўнгра, ҳуқуқий амалиёт жараёнида сайқалланади. Ҳуқуқий фанлар вакиллари, ҳуқуқшунос амалиётчилар унинг субъектлари ҳисобланади.

Ҳуқуқии онг жамият ҳаётининг ижтимоийсиёсий шароитлари, унинг маданийҲУҚУҚИЙ, демократик ёки авторитар анъаналари билан белгиланади.

Нурали Жавлиев.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚИИ ОНГ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ДАВЛАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты