ГЛОБУС

ГЛОБУС (лот. globus — шар, курра) — Ер шарининг модели, унинг кичик масштабдаги шарсимон нусхаси. Глобусда Ернинг геометрик контурлари ва майдонлар нисбатини сақлаган ҳолда бутун ер юзасидаги географик объектлар (қуруқлик ва сув ҳавзалари, тог, текислик ва б.) қиёфаси муайян нисбатда жуда кичрайтирилган ҳолда тасвирланади. Глобусда географик хариталарда йўл қўйиладиган йўналиш, майдон ва шакл хатоликлари бўлмайди. Глобуслар фойдаланиш мақсадларига кўра бирбиридан фарқ қилади: ўқув Глобуслари, илмий ишларга мўлжалланган Глобуслар, транспорт қатнови учун амалий мақсадларда фойдаланиладиган Глобус лар. Масштаби мақсадга кўра танланади. Ўқув Глобуслари, одатда, 1:83 000 000, 1:50 000 000, 1:40 000 000, 1:30 000 000 масштабда тайёрланади. Шу билан бирга улкан Глобуслар ҳам ясалган. Ҳоз. вақтда Санкт-Петербург ш. да сакланадиган Глобус масштаби 1:4 000 000, Тошкентда ЎзМУ геогр. факультетидаги Глобус масштаби 1:7 000 000.

Ер юзаси тасвирлангани ге о график Г., Ой юзаси тасвирланган Ой Г. и, осмон сфераси тасвирланган осмон Г. и деб аталади. Харитаграфик мазмунига кўра ҳам Глобуслар ҳар хил бўлиши мумкин. Энг кенг тарқалгани табиий географик Глобус лардир.

Глобус ясаш тарихи узоқ ўтмишдан бошланган. Қадимда саноклигина олимларнинг олам ҳақидаги илмий туғри тасаввурлари дастлабки Глобус ларда уз аксини топган. Дастлабки ибтидоий Глобусни мил. ав. 2-а. да юнонистонлик Кратес ясаган ва у Ўрта аср Г. ларидан анча фарқ қилган.

Шарқда дастлабки илмий Глобусни Хоразмда Абу Райҳон Беруний 1016 й. да ясаган (П. Г. Булгаков уни 995 й. да ясалган деб ёзган), у фақат Шим. ярим шардан иборат энг биринчи бўртма (рельефли) Глобус бўлиб, аҳоли яшайдиган жойлар аниқ курсатилган. Глобуснинг диаметри қарийб 5 м бўлганлиги маълум (масштаби 1:2 500 000). Беруний ўзи ясаган Глобус ҳақида «Геодезия» асарида ёзиб қолдирган. 13-а. да Мисрда ҳам Глобус ишланган. 1492 й. Нюрнбергда немис географи ва сайёҳи Мартин Бехайм (1459—1507) диаметри 0,54 м ли Глобус («Ер олмаси»)ни ясаган. Унда Янги Дунёни кашф килиниши арафасидаги Ер юзаси ҳақидаги тасаввурлар акс этган. Бехайм бу Глобусни ясашда асосан Птолемей маълумотларига асосланган дунё харитасидан фойдаланган. Тошкентдаги катта Глобус Тошкент ун-ти буюртмаси билан 1979—84 й. ларда Пермь давлат ун-ти лабораториясида ясалган (диаметри 196 см, оғирлиги 490 кг, юзаси 13 м2 га яқин, ўқув мақсадларида фойдаланилади). Бу Г. ни буюртириш ва олиб келиш ташаббускори геогр. фанлари доктори, проф. Ҳ. Ҳ. Ҳасанов бўлган. Масштаби икки хил: горизонтал масштаби 1:7 000 000, вертикал масштаби 1:2 000 000. Ер юзасидаги баланд-пастликлар Ернинг катталигига нисбатан жуда кичик бўлганлиги сабабли 2 хил масштаб қабул қилинган. Бундай қилинмаса Глобусда Ер юзаси рельефи шакллари кўринмай қолади. Ер юзаси шакллари бўртма усулда, ландшафтлар ранглар билан тасвирланган. Ландшафтларга ранг танлашда Ернинг коинотдан олинган суратлари рангларидан фойдаланилган.

15-а. да Самарқанддаги Мирзо Улуғбек қурдирган расадхонада ҳам каттагина Глобус бўлган. Унда иқлимларнинг чегаралари, тоғлар, чўллар, денгизлар ва дарёлар кўрсатилган. Бинобарин, дунёдаги иккинчи Глобусни Самарканд астрономлари ясашган. Улуғбекнинг ўлимидан кейин у мутаассиблар томонидан йўқотилган. Самарқанддаги Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданияти музейида катта ноёб бир Глобус сақланади. Мукаммал ишланган бу Глобусни 1895 й. хўжандлик маърифатчи Ҳожи Юсуф Мирфаёз ўғли мусаввир ва олимлар билан ҳамжиҳатликда ясаган. Глобуснинг баландлиги уни кўтариб турган таглиги билан бирга 117 см, шар айланаси 160 см, масштаби 1:2 500 000. Г. градус тўрларига бўлинган. Меридиан ва параллеллар кора ранг, тропик чизиқлари ва қутб доиралари кизил ранг билан чизилган. Нолинчи меридиан Гринвичдан эмас, Африканинг ғарбидаги Яшил бурун о. ларидан ўтказилган. Бу Абу Райҳон Беруний Глобус сидаги бошланғич меридианга тўғри келади. Глобусга карийб мингта ном ёзилган. Глобусга белбоғ тарзида 12 бурж доираси ўрнатилган. Ҳар бир бурж доираси ичида буржни англатувчи расмлар — шер, қўй, қисқичбақа, чаён, балиқ, қўчқор, ҳўкиз ва б. тасвирланган. Бу Туркистон ўлкаси маҳаллий олимлари яратган ва илмий жиҳатдан ўз даври учун энг мукаммал Глобус дир.


Кирилл алифбосида мақола: ГЛОБУС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
РОССИЯ
ОКЕАН
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты