ИМОМ

ИМОМ (араб. — олдинда турувчи) — намозда олдинда турувчи, ғоявий раҳбар, мусулмон жамоаси бошлиғи. Кундалик хаётда маежидда жамоа намозининг раҳбарини Имом деб атайдилар. Имом вазифаларини айни бир одам бажариши мумкин, аммо Имом мансаб қам, касб ҳам ҳисобланмайди: у ҳақиқатда намозни бошқариб турганлиги учунгина Имом деб эътироф қилинади. Маҳалла ва қишлоқ маежидларида, одатда, диний маълумоти бор одам Имом ҳисобланади. Жоме маежидларининг Имоми махсус диний маълумотга эга ва диндорлар ўртасида обрў қозонган бўлиши керак. Намозда кимлар имом бўлишга ҳақлироқ экани фиқҳ китобларида баён қилинган.

Ислом дини пайдо бўлган дастлабки йилларда Имом вазифасини Муҳаммад (сав), у зотнинг вафотларидан сўнг эса халифалар бажарган. Муҳаммад (сав) ва дастлабки халифалар намозда олдинда турувчиларгина эмас, шу билан бир вақтда қавм бошликлари ҳам эдилар, би-нобарин Имом — халифа амалда олий диний ва сиёсий раҳбар ҳисобланган. Назарий жиҳатдан ягона мусулмон жамо-асида Имомни олий диний ва дунёвий ҳоким сифатида тасаввур қилиш ана шундан бошланган. Айнан кимни қонуний Имом деб ҳисоблаш керак ва унинг ҳокимиятининг моҳияти қандай, деган масаладаги бақслар мусулмонларнинг суннийлар ва шиаларга бўлинишига сабаб бўлди. Суннийларнинг олий ҳокимият назариясига кўра, халифа барча мусулмонларнинг Имоми ҳисобланади.

Халифа — И. нинг асосий вазифаси — динни сақлаш ва дунёвий ишларни бошқариш. И. диний қонунқоидалар қавм ҳаётига тўғри жорий қилинаётганлигини кузатиб бориши керак. Суннийлар, шунингдек, хорижийлар И. ни қавмнинг вакили ҳисоблайдилар, у назарий жиҳатдан бутун қавм томонидан, амалда эса унинг вакиллари томонидан сайланади ёки ўтмишдоши томонидан тайинланади.

Шиалар назариясига кўра, Имом ларнинг олий ҳокимияти худо томонидан белгилаб қўйилган, шу сабабли у одамларнинг хоҳишига боғлиқ бўлиши мумкин эмас, яъни Имом сайланиши мумкин эмас (И. нинг сайлаб қўйилишига фақат зайдийлар қарши эмасдилар). Аввал бошдан Имомнинг сайланиш қоидасини рад этган шиалар мусулмонлар қавми ва давлатининг олий ҳокимияти Али авлодларига мерос ҳисобланади, чунки уларнинг ҳуқуқи илоҳий кўрсатма билан белгилаб қўйилган, деб эълон қилдилар. Бироқ Али авлодлари табиий равишда бўлиниб, тарқалиб кета борган сари олий ҳокимиятга даъвогарлик қилиши мумкин бўлганлар сони купая борди. Али авлодларининг турли шажараси вакилларини Имом сифатида тан олган шиалик ҳар хил оқим ва жамоаларга бўлиниб кетди. Зайдийлар, исмоилийлар, имомийлар, «кескин» шиалар олий ҳокимиятни бериш қоидаси, Имомнинг ҳуқуқ ва бурчлари, Имом ларнинг ҳукмрон сулола билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги, уларнинг «адолатсиз» ҳукмдорларга муносабати ва ҳ. к. масалаларни турлича талқин қилдилар. Кўпчилик учун ҳоз. вақтда Али авлодлари бўлган ҳақиқий Имом йўқ. Шиаларнинг диний раҳнамолари — «дин одамлари» (рижал ад-дин) унинг тўла ҳуқукли вакилларидир.

Имом истилоҳи шиалик ва суннийликда, шунингдек, йирик диний раҳна-молар, катта қавмларнинг раҳбарлари, диний мазҳаб ва мактаблар асосчилари (Абу Ҳанифа, ал-Ашъарий, Ҳумайний ва ҳ. к) га ҳурмат юзасидан ҳам қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИМОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ
МАҲАЛЛА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты