ИНКОРНИ ИНКОР ҚОНУНИ

ИНКОРНИ ИНКОР ҚОНУНИ — диалектиканннт асосий қонунларидан бири. Табиат, жамият ва тафаккур тараққиёти жараёнининг йўналишини, шаклини ва натижасини ифодалайди. Биринчи бўлиб Гегель ривожланиш қонуни сифатида таърифлаб берган. Инкор ҳар қандай тараққиётда муқар-рар ва қонуниятли равишда содир бўладиган жараён (момент)дир. Ҳеч бир соҳада ўзининг илгариги мавжудлик шаклларини инкор қилмайдиган тарақ-қиёт бўлмайди. Гегель фикрича, «ички инкор» тараққиётнинг ҳаракатланти-рувчи кучидир. Диалектик инкорнинг объектив характери шундаки, у ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўз ичида, уларнинг ички заруриятидан келиб чиқади ва ҳар қандай емирилиш ва йўқ бўлиш (инкор)ни ифодаламай, балки тарақ-қиёт учун замин бўлиб хизмат қиладиган инкорни ифодалайди. Бу қонуннинг икки марта такрорланувчи инкорда (инкорни инкор) ифодаланиши нарса ва ҳодисаларнинг доимий равишда ўзгариб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши ва оқибатда ривожланиши узлуксиз эканлигидан келиб чиқади. Ҳар бир мавжуд бўлган нарса ва ҳоди-са ўзигача бўлган нарса ва ҳодисанинг инкор этилишининг маҳсули, айни вактда шу нарса ва ҳодисаларнинг ўзи ҳам шароитнинг ўзгариши ва вақтнинг ўтиши билан диалектик инкор этилишга маҳкумдир. Ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўзгариши қўшалоқ, яъни ҳами-ша икки ёки ундан кўпроқ инкор этишлар билан амалга ошади.

Инкорни инкорнинг яна бир муҳим белгиси шуки, тараққиётдаги даврийликнинг тугалловчи ҳалқасида, иккинчи инкор босқичида унинг олдинги босқичидаги баъзи белгилари қайта тикланади (дон — ўсимлик ва яна дон). Бошланғич шаклни инкор қилган нарса яна инкор этилганлиги сабабли қўшалоқ инкор мазкур бошланғич шаклдаги баъзи томонларга хос белгиларнинг қайта тикланишига олиб келади.

Инкорни инкорнинг моҳиятини илгарилама ҳаракат ва ворисликнинг узвий бирлигидан иборат, деб таърифлаш мумкин. Инкорни инкор туфайли тараққиёт тўғри чизиқ шаклига эмас, балки доира шаклига эга бўлиб, бу доирада охирги нуқта бошланғич нуқ-тага яқинлашади. Лекин бу яқинлашув юқори асосда содир бўлиши туфайли тараққиёт бурама (спирал) шаклга эга бўлади. Бу бураманинг ҳар бир доира-си, айланмаси юқорироқ тараққиёт ҳолатини билдиради, шу маънода та-раққиётнинг диалектик назариясида «бурамасимон» сўзи ишлатилади.

Кўпинча инкорни инкор жараёнини «тезис» (тараққиётнинг бошланғич нуқтаси), «антитезис» (биринчи инкор) ва «синтез» (инкорни инкор) шаклида ифодалаб, тараққиётнинг моҳиятини ана шу учликда деб тушунтирадилар.

Инкорни инкор жараёнида оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига қараб борувчи ривожланиш содир бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ИНКОРНИ ИНКОР ҚОНУНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОРОБИЙ
ИБН СИНО
ФИЗИКА
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты