ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ — инсоннинг давлат билан муносабатидаги ҳуқуқий мақомини, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имкони-ятлари ҳамда даъволарини тавсифловчи тушунча. И. ҳ. ни эркин ва самарали тарзда амалга ошириш фуқаролик жа-мияти ва ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан биридир. Инсон ҳуқуқларини мутлақ ва нисбий Инсон ҳуқуқларига бўлиш қабул қилинган. Яшаш ҳуқуқи, қийнокларга, зўравонликка, инсон шаънини ерга урадиган бошқа хил муомалага ёки жазога дучор этилмаслик ҳуқуқи, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, шахсий ва оилавий сир саклаш ҳуқуқи, ўз шаъни ҳамда яхши номини ҳимоя этиш ҳуқуқи, виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш ҳуқуқи, шунингдек, суд томонидан ҳимоя қилиниш ва одил судлов ҳуқуқи ҳамда шулар билан боғлиқ энг муҳим процессуал ҳуқуқлар мут-лақ Инсон ҳуқуқлари сирасига киради. Қолган ҳамма Инсон ҳуқуқлари нисбий бўлиб, фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинган вазиятда чеклаб ёки тўхтатиб қўйилиши мумкин. Демократик давлатда мутлақ Инсон ҳуқуқларини ҳар қандай вазиятда ҳам чеклашга ёки вақтинча тўхтатишга (бекор қилишга) йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жумладан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуклари, иқ-тисодий ва ижтимоий ҳуқуклари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари белгилаб берилган (18 — 52-моддалар). Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар (18-модда). Жумладан, яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш — энг оғир жиноят ҳисобланади (24-модда). Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким конунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши; қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас (25—26-моддалар). Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига; фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги хуқуқига эга (27—29-моддалар). Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳ-лаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди (31-модда).

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устунлигидан келиб чиқадиган, халқаро миқ-ёсда қабул қилинган янги юридик та-мойил ва талабларга асосланган кенг ҳукуқий муҳит вужудга келтирилди. Тоталитар тузумнинг тазйиқ ва зўравонлигидан ҳуқуқий меъёрлар сари кескин бурилиш ясалди. Республика қонунларини Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиклаштириш, мазкур соҳада Миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган муассасаларнинг яхлит тизимини барпо этиш, Инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномалар ва ҳужжатларга қўшилишда давом этиб, бу ҳужжатлар бўйича мажбуриятларни бажаришнинг, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар шу ҳужжатлар талабларига сўзсиз риоя қилишининг механизми яратилди..


Кирилл алифбосида мақола: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ДАВЛАТ
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМИЙ ДЕКЛАРАЦИЯСИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты