ИНФОРМАТИКА

ИНФОРМАТИКА, (франц. informatique, нем. informatik — ахборот) , ахборотшунослик — илмий информация (ахборот, хабар, маълумот)нинг моҳияти, умумий хоссалари ва крну-ниятларини, шунингдек, илмий коммуникация тизими (ўша илмий информацияни тарқатиш усуллари ва воситалари мажмуи)ни ўрганиш билан шуғулланадиган илмий фан; инсон фаолиятининг ЭҲМ, компьютерлар билан боғлиқ бўлган соҳаси. Ижтимоий фанлар жумласига киради. Унинг марказий тушунчаси — ижтимоий ҳаётнинг исталган соҳаси ва тармоқларидан олинадиган маълумотлар, яъни илмий информация.

Илмий информацияни олиш ва ундан фойдаланиш соҳалари ҳамда вазифасига кура, у турли хилларга бўлинади. Мас, соҳалар бўйича — биологик, сиёсий, иқтисодий, техникавий, кимёвий, тиббий ва б., вазифасига кўра — оммавий, махсус информация ва ҳ. к. Илмий информациянинг тўғрилиги, янгилиги ва фойдалилиги мезонларини ишлаб чиқиш Информатиканинг вазифасига кирмайди. Информатика кибернетика, кутубхонашунослик, лингвистика, математик мантиқ ва б. фанлар билан узвий боғлиқ. У илмий маълумотларни йиғиш, ишлаб чиқиш (ўрганиш), сақлаш, излаш ва тарқатиш жараёнлари мажмуини ўз ичига олади. Информатика термини 20-а. нинг 60-й. ларида ишлатила бошланган. Бу даврда кўпчилик тадқиқотлар ахборотларни қидириш муаммолари билан узвий боғлиқ бўлган. Айни шу даврда ахборотларни қидириш тизими ва усуллари яратилди. Информатиканинг юзага келиши ва ривожланишида ҳисоблаш техникаси ва б. техник воситаларнинг ўрни беқиёс, чунки ахборотлар бевосита ҳисоблаш техникаси ёрдамида қайта ишланади.

Кенг маънода маълумотларни излаб топиш, қайта ишлаш ва илмий изланиш натижаси сифатида қайд қилиб қолдириш ишлари билан олим ва мутафаккирлар қадимдан шуғулланишган. Mac, Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон» асари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнкит «Бобурнома» асари шундай асарлар жумласига киради. Информатиканинг илмий фан сифатида расман шаклланиши 1895 й. дан — Брюсселда халқаро библиография ин-ти (1938 й. дан — Халқаро ҳужжатномалар феде-рацияси) ташкил қилинган санадан бошланди. 20-а. 60-й. лари охирига қадар «Информатика» термини ўрнига «хужжатномалар» ёки «ҳужжатнома ва информация» термини ишлатилган. Фан-техника инқилоби, ЭҲМ, информация техникаси во-ситалари (микрофото суратга олиш, нусха кўчириш техникаси ва ҳ. к.) ва б. нинг пайдо бўлиши Информатиканинг фан сифатида тараққий этишига имкон тугдирди. Айниқса, компьютерлар тармоғи ва у билан боғлиқ равишда интернет ти-зимининг ривожланиши умуман Информатиканинг, хусусан, Информатика коммуникация ти-зимининг янада тараққий этишига сабаб бўлди. Излаб топилган, тўпланган, қайта ишланган «тайёр» информация — маълумотларни кенг тарқатишда таҳ-ририятнашриёт ва матбаа жараёнлари, илмий нашрларни тарқатиш (хусусан, китоб савдоси, кутубхона-библиография фаолияти,) илмий адабиё-тлар алмашиниш; архив иши ва, албатта, илмий-информацион фаолият, радиотелевидение, интернет тизими муҳим аҳамият касб этади. Информатиканинг асосий йўналишлари: ҳисоблаш техникасининг назарий асослари, информация назарияси, ҳисоблаш эксперимента, программалаш, сунъий интеллект, информация технологияси ва б. Инглизча гаплашиладиган давлатларда Информатика термини ўрнига «computer sciense» («ҳисоблаш фани») термини ишлатилади.

Ўзбекистонда ҳам Информатика масалаларига катта эътибор берилди. Mac, 1993 й. да информациялаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, 1994 й. Ўзбекистон хукумати Республикани информа-тизациялаштириш концепциясини қабул қилди, шу йили ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базасини ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир қонун ишлаб чиқилди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг К«омпьютерлаштириш ва информациякоммуникация технологияларини жорий қилишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармони (2002 й. 30.05) чиқди ва Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштириш ва информациякоммуникация технологияларини жорий қилишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори (2002 й. 06.06) қабул қилинди.

Информатика масалалари билан махсус ташкилотлар, хусусан, йирик кутубхоналарнинг информация хизмати шуғулланади. Ўзбекистонда бу иш билан Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Алоқа ва информатика ун-ти, ЎзР Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат статистика департаменти, ҳисоблаш марказлари, ЎзР Матбуот ва ахборот агентлиги, радио ва телевидение тизими, Ўздавстандарт шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палатаси тузган (2000) Кўп функцияли информация маркази 14 ҳудудий ҳамда кўплаб шаҳар ва туман товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палаталарини ягона информация тар-моғига бирлаштиради.


Кирилл алифбосида мақола: ИНФОРМАТИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФОРОБИЙ
ГЕОГРАФИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты