ИСАБОЕВ Уста Рўзиматхон

ИСАБОЕВ Уста Рўзиматхон (1885 — Наманган — 1963.3.11) — созанда (танбур, ғижжак, чанг), чолғу асбоблар устаси, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1940). Фарғона водийсида Жалолхон ҳофиздан танбур, ғижжак чалиш ва чолғу асбоблар ясашни, Рамазон охундан чанг чалиш, Бухорода Ота Жалол Носировдан Шашмақомнинг айрим йўлларини, Самарқандда Ҳожи Абду-лазиз Абдурасуловдан С«амарканд Ушшоғи», «Гулузорим», «Каримқул-беги»ни ўзлаштирган. 20-й. ларгача темирчилик ва созандалик билан шуғулланган. Наманганда халқ созандалари ансамбли (1921—25) ҳамда Андижон (1925-27), Наманган (1928—31)да мусиқа тўгараклари ва Наманган театри (1931—52)да мусиқа раҳбари. Наманган мусиқа мактаби (кейинчалик билим юрти) халқ чолғу асбоблари бўлимида педагог (1947—63). Наманганда қўйилган «Ҳалима» (F. Зафарий, 1923), «Фарқод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» (Ҳуршид, 1934, 1935) ва б. спектаклларга халқ куйларидан танлаган. «Кураш», «Чўли Ироқ», «Қўқон Ушшоғи», «Шаҳнози Гулёр» куйларини маҳорат билан ижро этган.


Кирилл алифбосида мақола: ИСАБОЕВ Уста Рўзиматхон ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
ИРОҚ
РАЖАБИЙЛАР
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты