ИСКАНДАР МИРЗО — (13841415.9.6, Шероз) — Ироқ ва Форс ҳокими (1412—14). Темурипяаряап. Амир Темурнинг набираси, Умаршайх Мирзоиииг ўғли. Онаси — Милкат Оғо бегим. 1399 й. бобоси сафарга кетаётиб, уни Фарғона ҳокими этиб тайинлаган. Самарқанд тахтида ўтирган муваққат ҳукмдор Муҳаммад Султон И. М. ни бе-бош, ўзбошимча сиёсатидан норози бўлиб уни Самарқандга чақиртирган ҳамда Искандар Мирзонинг отабеги ва 26 навкарини қатл эттириб ўзини эса қамоққа олган. 1401 й. И. М. қамоқдан чиқарилиб, унга калтак жазоси берилган. Соҳибқирон 1403 й. И. М. ни Ҳамадон вилоятининг ҳокими этиб тайинлаган. Амир Темур вафотидан сўнг Искандар Мирзо акалари Пирмуҳаммад Мирзо ва Рустам Мирзолар билан Форс, Ҳузистон, Кермон, Қум вилоятларида ўзаро низолашиб кураш олиб борган. Пирмуҳаммад Мирзо 1410 й. хиёнаткорона ўлдирилгач, Искандар Мирзо акасининг вориси сифатида Шероз тахтини эгаллайди. Искандар Мирзо Кермон (1411), Қум (1412) ни эгаллаб, Ироқ ва Форс ҳукмдорига айланади. У Исфаҳонни ўзига пойтахт қилади, ўз номидан пул зарб эттириб, хутбани Шоҳрух номига эмас, ўз номига ўқитади, Ҳуросон худудида босқинлар уюштиради. Шоҳрух қўшини билан бўлган жангда Искандар Мирзо енгилади, Исфаҳон ш. эгалланади (1414 й. 20 июль). Шоҳрух Искандар Мирзони ва унга тобе ерларни Рустам Мирзога топширади. Рустам Мирзо И. М. нинг кўзларига мил тортиб кўр қилади ва махсус назоратда сақлайди. Бироқ, Шоҳрух бундан хабар топиб Искандар Мирзони укаси Бойқаро Мирзо ҳузурига жўнатади. Искандар Мирзо укасини салтанатга қарши курашга гижгижлайди. Бойқаро Мирзо акаси сўзига кириб Шерозга қўшин тортади. Рустам Мирзо Искандар Мирзони қўлга олиб яна ҳибсда сақлай бошлайди; 1415 й. 9 июнда Бойқаро Мирзони Шерозга кирганидан хабар топгач, Искандар Мирзони қатл эттиради.