ИСМОИЛ СОМОНИЙ МАҚБАРАСИ — Бухородаги кўҳна меъморий ёдгорлик (тахм. 864—868). Сомонийлар давлати нинг асосчиси Исмоил Сомоний ва унинг авлодлари мақбараси. И. См. 4томони бир хил чордара шаклида, жимжима ғиштин безаклари чивиқли тўсиқ ёки қамиш, буйра тўқимасини эслатади. Девор қалинлиги —1,8 м, тарҳи — ташқариси 10,80×10,70 м, ичкариси 7,20×7,20 м. Усти гумбаз билан крпланган. 4 бурчаги устунсимон шаклда ишланган, гумбаз атрофига 4 қубба ўрна-тилган. Девор тепасида кунгирасимон дарча (40 та). Ҳар бир дарча ҳошияланган. Равоқ тепасидаги қанос ғиш-тин тангачалар маржони билан чегараланган. Икки четига майда гиштдан чорси тумор ясалган. Бино ичкариси ташкаридаги безак билан узвий боғлиқ бўлиб, услуб жиҳатдан бир хил. Ички девор гумбаз ости бағалидаги устмауст ра-воқчалар устунчаларга таянган. Равоқчалар 8 қиррали гумбаз асосини ташкил қилади. Қирралар бурчагига гумбазга тиргаклик қилувчи устунчалар ишланган. Археологик қазилма вақти (1927) да хона саҳнида 2 ёғоч сағана борлиги аниқланган. Ёзма манбалар ва ривоятларга кура, мақбарани Исмоил Сомоний отаси қабри устига қурдирган. Шарқ томондаги сағана Исмоил Сомоний қабри (849—907) деб тахмин этилади. Наршахий Бухоро тарихи ки-тобида Исмоил Сомонийнинг ўғли амир Аҳмад (914 й.) ўз қуллари томонидан ўлдирилган ва мазкур мақбарага қўйилган деб ёзади. М. Саиджонов топган Вақфнома (868 й)да зикр этилишича, отаси амир Аҳмад мозоридан Регистонгача бўлган ерларнинг бир қисми мақбарага вақф этилган. Исмоил Сомоний Мақбараси Ўрта Осиё меъморлиги ва санъати тарихидаги дастлабки мақбаралардан. Унинг тузилишида қад. сугд меъморлигининг анъаналари сакланиб қолган буюк меъморий асардир. 1925 й. да гум-бази таъмир этилган. В. Вяткин бошчилигида археологик текширувлар олиб борилган. Бинони кумиб юборган зах тупроқлардан тозаланиб, Б. Засипкин ва Уста Ширин Муродов бошчилигида таъмирланган (1937—39). Исмоил Сомоний Мақбараси шаҳар маданият ва истироқат боғи ҳудудида жойлашган. Исмоил Сомоний Мақбараси лойиҳасидан тортиб, ҳажмий тузилишигача геометрик тартиб ва қоида асосида яратилганлиги аниқланган.
Ад.: Булатов М. С, Геометрическая гармонизация в архитектуре Средней Азии IX — XV вв., М., 1978.