ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ — истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилувчи нодавлат, жамоа уюшмаси, бозорнинг зарур унсурларидан бири. Истеъмолчилар жамияти истеъмолчи — харидорлар ташаббуси билан ташкил этилади. Унинг мақсади истеъмолчиларни товар ва хизматлар бозорида учраб турадиган қаллобликдан ҳимоя қилишдир. Истеъмолчилар жамияти назоратчилари савдо-сотикдаги товарлар сифа-тининг сертификатларга мослигини, озиқ-овқат, доридармонларнинг истеъмол этиш муҳлати ўтиб кетмаганлигини, уларнинг экологик тозалигини, инсон саломатлигига зарар келтириш эҳтимолларини, товарларни (ай-ниқса техникавий) истеъмол этиш хавфсизлигини текширадилар. Бу соҳада қонунбузарлик учраса, товар сотувчиларни суд жавобгарлигига тортадилар. Истеъмолчилар жамияти тараққий этган бозор тизимига хос булиб, уларнинг фаолияти истеъмол самарасини оширади, товарлар ва хизматларнинг сифатли бўлишини таъминлайди. Бу билан бозор иқтисодиё-тининг ижтимоий йуналтирилган були-шига кўмак беради, маҳсулот сифатини ошириш орқали рақобатга йўл очади. Истеъмолчилар жамияти мақсад-вазифалари, ташкилий тузилиши ва ишлаш қоидалари белгиланган Низом асосида, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи қонунлар, қукумат қарорлари ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ иш юритади. Ўзбекистонда Истеъмолчилар жамияти Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қимоя қилиш тўғрисида» (1996.26 апр.) қонунига мувофиқ, 1997Й. дан ташкил топа бошлади. 1999 й. да Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқукларини қимоя қилиш жамиятлари федерацияси тузилди. Федерация таркибида 11 вилоят ва Тошкент ш. истеъмолчилар жамиятлари бирлашмалари бор. Туманларда Истеъмолчилар жамиятилари, маҳаллаларда, корхона, ташкилотларда таянч пунктлари иш олиб боради. Истеъмолчилар жамиятига фуқаролар якка таркибда аъзо бўлиб кирадилар. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари 200 мингдан ортиқ аъзога эга (2002).


Кирилл алифбосида мақола: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЗОР
ТОШКЕНТ
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты