ГЎРЎҒЛИХОН — «Гўрўғли» туркумидаги достонларни жамоат ўртасида қироат билан ўқувчи, ёддан айтувчи киши. Гўрўғлихонлар халқ бахши-шоирлари каби асарга ижодий ёндашмаганлар — версия, вариант яратмай, китобда ёзилганини ёд олиб, хонандалар сингари куйлаганлар. Бу жиҳатдан улар қиссахонларга яқин туради. 19-а. нинг 2-ярми ва 20-а. нинг бошларида Султон шоир (Самарқанд вилояти), Нишон ота (Тошкент вилояти) каби машқур Гўрўғлихонлар бўлган.