ЖАЙРАН

ЖАЙРАН, кийик, оҳу (Gazella subgutturosa) — оҳулар (ғизоллар) уруғига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Танасининг уз. 94—115 см, бўйи 60—65см, оғирлиги 25—30 кг. Урғочиси шохсиз. Эркагининг шохи қора, йўғон ва бўғимли (уз. 40 см гача). Марказий Осиё ва Ғарбий Осиёда, жумладан Закавказье, Туркмaнистoн, Ўзбекистон, Жан. Қозоғистоннинг чўл ва чалачўлларида тарқалган. Баҳор ва ёзда 4—7 тадан, қишда 15—20 тадан, баъзан бир неча юзтадан пода бўлиб ўтлайди. Кўкламда ғалласимонлар ва эфемер ўсимликлар, кузда шўрак ва шувоқлар; қишда буталар новдаси ва меваси билан озиқланади. Жайраннинг оёқлари ингичка, тез (соатига 60 км гача) югуради. Апр. —майда 1—2 бола туғади. Тутқинликда яхши кўпаяди, лекин узоқ яшамайди. Гўшти ва териси учун кўплаб овланиши туфайли сони жуда камайиб кетган. Бухоро ва Сурхондарёда Жайранни кўпайтириш учун махсус питомник (парваришхона)лар ташкил этилган. Халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЖАЙРАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты