ИҚТО

ИҚТО, иқтоъ, иқта (араб.) — Мовароуннаҳр, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда ҳукмдор томонидан катта хизматлари эвазига инъом қилинган чек ер. И. эгаси иқтодор деб аталган. Иқто ҳақида дастлабки маълумотлар 7-а. охирига мансуб араб манбаларида учрайди. Ҳукмдор Иқтони истаган вақтида қайтариб олиб бошқа кишига тортиқ қилиши ҳам мумкин бўлган. 9-а. да халифа томонидан амирга идора қилиш учун берилган вилоятлар ҳам Иқто деб атала бошланган. Абу Аб-дулло Хоразмий И. нинг келиб чиқишини изоҳлаб, «Мафотих ул-улум» («Ил-мларнинг калитлари») асарида бундай деб ёзади: «Султон томонидан бирор кишига тортиқ қилиб берилган ер Иқто деб аталади ва унинг мулки бўлиб қолади». И. ерлари давлат мулки ҳисобланган. 10-а. дан бошлаб хусусий мулкка айлана бошлаган. Амир ўзи ҳукмронлик қилаётган ушбу вилоятлар соли-ғини бутунлай ёки қисман ўзлаштириш ҳуқуқига эга бўлган. Иқто 9—13-а. да Мовароуннаҳр ва Эронда ҳам (салжуқийлар, қорахонийлар ва ҳулокуийлар даврида) кенг тарқалган. Темуриплар даврида Иқто ўрнида тиул ва суюрғол, бобурийлар даврида эса жогир атамалари қўлланган.

Ад.: Низом ул мулк, Сиёсатнома, Т., 1997; Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома, 1—2-ж. лар, Т., 1999, 2000.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты