ЖИНСИЙ ҲАЁТ

ЖИНСИЙ ҲАЁТ — жинсий ҳаловат қарор топишига қаратилган мураккаб жисмоний, руҳий ва ижтимоий жараёнлар мажмуи. Жинсий ҳаёт уруғ (авлод)ни давом эттириши билан бирга эркак ва аёл ўртасидаги маънавий яқинликни қам ифода этади. Жинсий ҳаёт даги руҳий ва жисмоний томоннинг нисбати, шунингдек, сексуалликнинг ҳар хил шаклига муносабат турли жамиятда турлича бўлиб, ҳар бир жамиятнинг ўз жинсий ахлоқ нормалари бор. Сексуалликка тегишли нарсалар инсон турмушида катта аҳамиятга эга, лекин уни инсон ҳаётини белгилаб берадиган асосий омил деб қарамаслик лозим (қ. Жинсий тарбия). Ҳар бир кишининг Жинсий ҳаёт хусусиятлари кўпгина омилларга — ирсияти (туғма), гормонлари (қ. Жинсий гормонлар), асабларига алоқадор омилларга, шунингдек, шахcнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Одамнинг ёши, жинси, шахcий хусусиятлари ва б. омилларга қараб Жинсий ҳаёт ҳар хил бўлади. Жинсий ҳаёт балоғат ёшига қараб бошланади (қ. Балоғатга етиш). Ж. ҳ. ни 18—20 ёшдан кейин бошлаш керак. Қиз боланинг 12—14 ёшда ҳайз кўриши — уни бу ёшда Жинсий ҳаётга тайёрлигини билдирмайди. Унинг организми 18—20 га бориб мукаммал шаклланади. Қиз билан йигит ўртасидаги муҳаббат ёки эр-хотин орасидаги яқинлик муносабатлари ЎзРда оила ва никоҳ нормалари асосида белгиланган. Ўғил болаларга нисбатан қизлар эртароқ (2—3 йил) балоғатга етади, лекин эркакнинг ёши улғайганига қарамай уларда бола туғдира олиш функцияси ҳийла узоқ давом этади. Эр-хотинлик муносабатлари улар ўртасидаги ёш тафовутларига ҳам боғлиқ бўлиб, турмуш қураётганда уни назарда тутиш лозим. Жинсий ҳаётнинг асосини жинсий алоқа ташкил этади, унинг муҳим томонлари либидо — жинсий майл, эрекция — жинсий қўзғалиш, эякуляция — шаҳват тўкилиши ва хуш ёқиш — оргазмдир. Жинсий алоқанинг тез-тез ёки вақт-вақти б-н бўлиши одамнинг туғма хусусиятлари, ёши, соғлиғи, ижтимоий омиллар (олган тарбияси, турмуш шароити ва б.)га боғлиқ. Турмуш қургандан кейин жинсий алоқа бир маромга тушади. Жинсий яқинлик қилишни ҳаммага бир хил қилиб — қолипга тушириб қўйиш ярамайди, чунки бир киши учун нормал ҳисобланган нарса бошқа одам учун одатдан ташқаридек бўлиб кўриниши мумкин. Жинсий ҳаёт одам организмидан жуда катта куч, ҳис-ҳаяжон ва эҳтирос талаб этади. Шу сабабли ўткир миокард инфаркти, инсульт, гипертония кризи, меъда ярасининг бот-бот қонаб туриши ва б. оғирроқ ҳолларда жинсий яқинлик қилиш хавфли ҳисобланади.

Аёл бўйида бўлиб қолганида жинсий алоқани давом эттириб борса бўладими, деган масала муҳим. Гинеколог ва сексопатолог мутахассислар бу даврда жинсий яқинликдан бутунлай воз кечиш шарт эмас, лекин алоқа вақтида бир қадар эҳтиёт бўлиш керак, деб ҳисоблайдилар. Ҳомиладорликнинг дастлабки ва охирги 2—3 ойи давомида, шунингдек, аёлнинг кўзи ёриганидан кейин дастлабки 2 ой ичида жинсий алоқадан ўзни тийиб туриш керак. Бу эркак кишига, агар у жинсий жиҳатдан жуда фаол бўлиб келган бўлса ҳам, ҳеч бир зиён-заҳмат бермайди. Қандай бўлмасин бирор ишга берилиб кетиш одатда кишининг диққатини ҳирс қўзишидан чалғитади. Маромида овқатланиш, оилада тотувлик, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, соғлом турмуш тарзи Ж. ҳ. да ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Жинсий алоқага биринчи марта киришаётган ёш қизда сексуаллик кўпинча «мудроқ ҳолда» бўлади, шу боис куёв унинг розилигига қарши, биринчи кечанинг ўзида яқинлик қилишни талаб этмаслиги, у ўз хотинининг майлини ҳам ўйлаб кўриши, унинг кўнглидан ваҳимаси ёзилиб, янги шароитга ўрганиб олиши учун имкон бериши керак; жинсий алоқа эр-хотиннинг розилиги билан қилинадиган ва кўнгил ўрнига тушадиган шароитда ўтадиган бўлса, у эрга ҳам, хотинга ҳам ҳузур беради. Жинсий ҳаётни соддалаштириб, вақт-вақтида шунчаки такрорланиб турадиган жинсий алоқадан иборат қилиб қўйиш ва шунинг натижасида эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг зерикарли бир қолипда бўлиб қолиши кўпгина нохушликларга олиб келиши мумкин. Мудом ичкилик ичиб, чекиб юриш эркаклар мизожини сусайтириб юборади. Мастликда бунёдга келган болалар ақлий ва жисмоний заиф бўлиб туғилишини унутмаслик керак. Киши умрининг турли даврларида жинсий функция турлича бўлади. Расталик даврида жинсий майл (либидо) уйғониб, ўғил болаларда ихтилом, қиз болаларда ҳайз бошланади. Кейинги давр (20 — 26 яшарлик пайт), одатда, никоҳ билан тугайди. Жинсий ҳаётни барвақт бошлаш жинсий аъзолар кучининг қирқилишига, жинсий фаолликнинг сусайиб кетишига олиб келади. Етук сексуаллик даври деб ҳисобланадиган 27—50 яшарлик пайт жинсий фаолликнинг бекаму кўст бўлиши билан ифодаланади. Кейинги даврда жинсий фаоллик аста-секин пасайиб, сўниб боради.

Жинсий функция аслида инстинктга, шартсиз рефлексларга асосланган бўлса ҳам ҳар қалай жуда нозик функция, чунки инсонда у нерв системаси олий бўлимларининг фаол иштирокида юзага чиқади ва кишининг ҳис-туйғулари, кечинмаларига боғлиқ бўлади. Бу — ҳаёт учун муҳим функциялар жумласига кирмасада, унинг бирор тарзда бузилиши, дилхиралик, мудом асабийлашиб юриш, оилавий жанжаллар, ҳатто оиланинг бузилиб кетишига олиб келади; шунинг учун Жинсий ҳаётнинг тотувлик, осойишталик билан ўтишини таъминлаш ижтимоий жиҳатдан ҳам аҳамиятга эга. Бунда Жинсий ҳаёт гигиенасининг роли катта (қ. Жинсий гигиена). Ж. x. да одамга фалон нарса норма бўлади деб аниқ, белгилаб бериб бўлмасада, киши ўзига моc келадиган баъзи меъёрга амал қилиб бориши; жинсий талабни қондиришда икки киши иштирок этгани учун яқинлик шу иккала одамга ҳам тўла қаноат берадиган бўлишига эришиш зарур. Кишининг ёши қайтиб қолган чоғида жинсий фаолликнинг аста-секин пасайиб бориши тамомила физиологик ҳодиса. Лекин бу турли кишиларда турлича муддатларда бошланади. Ёш қайтган чоғда жинсий фаолликни сунъий йўллар билан кучайтириш соғлиқ учун зарарли. Тўғри кун тартибига амал қилиш, вақтида овқатланиш, бадан тарбия ва спорт билан шуғулланиш Жинсий ҳаётнинг бир маромда кечишига ёрдам беради.

Жинсий аъзоларнинг расо ишлаб туриши бошқа ички аъзолар, хусусан ичак ва қовуқнинг ҳолатига ҳам боғлик. Жинсий аъзоларни, айниқса аёллар жинсий аъзоларини совqoтишдан ва турли яллиғланиш касалликларидан сақлаш муҳим. Баъзан Жинсий ҳаётни одатдагидек йўлга солиб олиш учун мутахассис сексопатолог билан маслаҳатлашиб олишга тўғри келади. Жинсий томондан ўзгаришлар бўлганда, албатта, врачга мурожаат қилиш лозим.

Ад.: Раҳматов Б. Р., Қулоққа айтиладиган гаплар [2-нашри], Т., 1995.

Бердимурод Саидқориев.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНСИЙ ҲАЁТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты