ЖОН ВАФО МИРЗО

ЖОН ВАФО МИРЗО, Жон Вафобий (? — 1510 — Шайбонийхоннинг лашкар бошиларидан бири; найман қабиласидан. 1486 й. Султон Ҳусайн Бопқаро мулки бўлган Хоразмга, хусусан, Шаҳри Вазирга (қ. Вазир) чопқун уюштирилганда Жон Вафо Мирзо шайбонийлардан Ибоқхондан ажралиб Шайбонийхонга қўшилган. Шайбонийхон Мовароуннаҳрга бостириб келганда, Жон Вафо Мирзони Самарқанд доруғаси этиб тайинлаган (1500). Жон Вафо Мирзо илгари Хўжа Яҳъё (Хўжа Аҳрорнинг ўғли)га тегишли уйга жойлашган. Бобур Шайбонийхонни асосий кучлар билан шаҳар четидаги Боғи Майдонда эканлигидан ва 500—600 аскарга эга Жон Вафо Мирзонинг бепарволигидан фойдаланиб 1500 й. июлида, ярим тунда Самарқандни эгаллаб олган. Ж. В. м. Шайбонийхон ҳузурига қочган. 100 кунлик ҳукмронликдан сўнг Бобур Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. 1507 й. Ж. В. м. Ҳирот ш. доруғаси этиб тайинланган. Шоҳ Исмоил I сафавийнинг буйруғига кўра қатл этилган.

Ад.: Бабурнаме, Т., 1993; Бобурнома, Т., I960; Ахм едо в Б. А. Историкогеографическая литература Средней Азии XVI—XVIII вв. Письменные памятники, Т., 1985; История Узбекистана, Т., 1993.


Кирилл алифбосида мақола: ЖОН ВАФО МИРЗО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БОБУР
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты