КАНАЛАР

КАНАЛАР (Acarina) — ўргимчаксимонлар синфига мансуб майда бўғимоёқлилар. 3 туркумга бўлинади: акариформли Каналар (Acariformes), паразитформли Каналар (Parasitiformes) ва пичанўрар Каналар (Opiliocarina). Танаси тухумсимон ёки чўзиқ (уз. 0,1—0,30 мм), аксарияти бўғимларга бўлинмаган. Танаси, одатда, 2 кием: оғиз аппарати жойлашган олдинги — гиатосома ва оёқлари жойлашган орқа қисм — идиосомадан иборат. Каналар ҳашаротлардан 4, баъзилари эса 2 жуфт оёқлари бўлиши, танасининг бош, кўкрак ва қорин қисмга бўлинмаслиги, мўйловлари бўлмаслиги б-н фарқланади. Танаси яшаш шароитига кўра, тиниқ ёки жуда зичлашган мускулли қопламга эга. Барча Каналар айрим жинсли бўлиб, кўпчилиги тухум қўйиб кўпаяди. Озиқланиш типига қараб 3 гуруҳга бўлинади: ўсимликхўрлар, йиртқич Каналар ва паразит К. Баъзи Каналар ўсимлик қолдиқлари б-н (сапрофаглар) озиқланиб, тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида муҳим роль ўйнайди (мас., Oribalidae оиласига мансуб қалқонли Каналар ва AcaroideaHHHr вакиллари); бошқалари ўсимлик шираси билан (фитофаглар) озиқланиб, қ. х. экинларига катта зарар келтиради (мае., Tetranychidae оиласининг турлари); айримлари содда замбуруғлар билан озиқланади (микофаглар) ҳамда паразит Каналар ҳайвонлари ва одамга зарар етказади (Ixodidae, Argasidae, Dermanyssidae ва б. оиладаги Каналар). Табиатда зарарли Каналар б-н бир каторда фойдалилари ҳам (энтомофаг Каналар) бўлиб, қ. х. зараркунандаларининг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Ўсимликхўр Каналар икки: саркоптиформли Каналар (Sarcoptifomes) ҳамда тромбидиформли Каналар (Trombidiformes) кенжа туркумга бўлинади. Саркоптиформли Каналардан омбор К. нинг 2 оиласи: ун Каналар ва тукли Каналарнинг вакиллари катта зарар келтиради (қ. Омбор зараркунандалари). Тромбидиформли Каналар кенжа туркумига ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш даврида ширасини сўриб зарар келтирадиган Каналар киради. Қ. х. экинларига, айниқса, ўргимчакканалар оиласининг турлари, жумладан, ўргимчаккана жуда кўп зарар етказади. Бриобиндлар оиласига мансуб энг йирик (2 мм гача) ва серҳаракат Каналар фақатгина ўсимликларга зарар келтириб қолмай, балки одамлар яшайдиган жойларга кириб, заҳира озиқовқатларни хам ифлослантиради. Қўнғир мева канаси — ашаддий зараркунандадир. Ўрта Осиё жан. да ясси танали Каналар (Tenuipalpidae) оиласининг вакилларидан мева ясси танали канаси зарарлидир. Ҳар хил тирноқли Каналар оиласи (Tarsonemidae) HHHr кўпгина турлари ўсимликлар билан озиқланади, аммо йиртқич ҳамда сапрофаглари ҳам мавжуд. Энг зараркунандаси — ертут канасидир. Қориндор Каналар оиласига (Pycmotidae) тирик туғиш характерли. Уларнинг барча ривожланиш фазалари она қорнида ўтади; қорни шарсимон шишиб, 100—500 мартагача катталашиш хусусиятига эга. Бу оилага мансуб дон К. буғдой, сули, жавдар, арпа ва бошоқли ўтларга вегетация даврида зарар етказади. Қориндор Каналар заҳираларга зарар келтирувчи ҳашаротлар қуртида паразитлик қилади; улар одам танасига тушса, тери касаллиги — пичан қичимасини вужудга келтиради. Тўрт оёқли Каналар ёки шиш пайдо қилувчи Каналар (Eriophyidae) оиласининг вакиллари ўсимлик билан озиқланиб, унинг шакли, барг ҳамда мевалари рангини ўзгартиради, куртакларни нобуд қилади. Баъзи турлари ўсимликлар устида эркин яшайди, бошқалари эса шиш пайдо қилади.

Йиртқич Каналар — паразитформли ва акариформли Каналар туркумларининг вакилларидир. Мевали дарахтлар баргида, тут, ток, ғўза, беда ва сабзавот экинларида, бегона ўтлар ҳамда ўсимлик қолдиқларида яшайди. Серҳаракат. Ўргимчаккана тухуми, личинкалари, нимфаси ва вояга етган индивидлари, ясси танали Каналар ва б. майда бўғимоёқлилар билан озиқланади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб, 11 оилага мансуб 50 га яқин тури маълум. Кўпинча, экинзор далаларида ва унга ёндош ерлардаги бегона ўтларда учрайди. Ўсимликхўр Каналар каби улар ҳам тўкилган баргларда, дарахт пўстлоқлари ёриқларида, тўшамаларда ва б. ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Суткалик ўртача ҳарорат 10° дан юқори бўлганда қишлов жойларидан чиқади. Суғорма деҳқончилик агробиоценозида, асосан, бегона ўтлар ҳамда тут дарахтларида тўпланади. Ғўзага май охири — июнь бошларида ўргимчакканадан сўнг ўтади. Уларнинг мавсумий ривожланиш даври бир хилда бўлиб, бу йиртқич Каналарнинг озиқланиши учун яхши шароит яратади. Ўсимликхўр зараркунанда Каналарга қарши биологик ҳимоя усулида йиртқич Каналардан фойдаланиш мумкин. Энг фаол йиртқич Каналар фитосеид ва б. оилага мансуб турлардир. Улар иссиқхоналарда етиштириладиган бодринглардаги ҳамда боғ ва токзорлардаги ўргимчакканаларга қарши қўлланилади.

Паразит Каналар икки кенжа туркум — Mesostigmata ва IxodidesHH ўз ичига олган паразитформли Каналар туркумининг вакилларидир. Булар қ. х. ҳайвонлари (қорамол, чўчқа, паррандалар) ҳамда одамдаги юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг манбаи ва тарқатувчилари. Ixodidae, Argasidae, Dermanyssidae оилаларининг вакиллари энг зарарли Каналар дир. Кўп турлари нобуд бўлган ўсимлик қолдикларидан иборат тўшамаларда ёки яйловлардаги ўтларнинг илдиз-бўғзи қисмида яширин ҳаёт кечиради. Камҳаракат бўлиб, катта майдонларга фаол тарқала олмайди. Каналарга қарши акарицидлар ва биологик ҳимоя усулидан фойдаланилади.

Ад.: Ал и мухамедов С. Н. и др. Вредные и полезные клещи Средней Азии, Т., 1982. Султон Алимуҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: КАНАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЎҒИМОЁҚЛИЛАР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ИБН СИНО
ҲАШАРОТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты